Ўзбекистонда 30 апрель, якшанба куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Жараёнда 18 ёшдан ошган фуқаролар референдум участкасига келиб ёки маълум сабабларга кўра ўз уйида овоз берди.
Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлди ва референдум бўлиб ўтган деб топилди.
«Газета.uz» овоз беришда қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.
Фото
Шеробод туманидаги 107-референдум участкасида келин-куёв — Фаррух Қулматов ва Ҳайитгул Муҳаммадиева овоз берди.
Беруний туманидаги 207-сонли референдум участкаси, ёш келин-куёв.
Касби тумани 428-референдум участкаси, ёш келин-куёв.
Наманган туманида истиқомат қилувчи 107 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев референдум участкасига ташриф буюриб, овоз берди.
Денов туманида 100 ёшга кирган Хуррам Ишқобилов 690-референдум участкасига овоз бериш учун 95 ёш турмуш ўртоғи ва 70 ёшли фарзанди билан келди.
Марҳамат туманида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси 98 ёшли Иминжон Темиров ўзи яшаётган ҳудуддаги 563-референдум участкасига бориб, овоз берди.
«Шуҳрат» медали соҳиби Улуғ-момо Олимова 123 ёшда. Тумандаги 985-комиссия аъзолари у яшаётган уйга кўчма урна билан борди.
101 ёшни қаршилаган Турсунали ота Бобомуродов. У Шаҳрисабз туманидаги 914-референдум участкасида овоз берди.
Миробод тумани, 105-референдум участкаси.
Миробод тумани, 105-референдум участкаси.
Шайхонтоҳур тумани, 376-референдум участкаси.
Шайхонтоҳур тумани, 376-референдум участкаси.
Миробод тумани, 105-референдум участкаси.
Шайхонтоҳур тумани, 356-референдум участкаси.
Мирзо Улуғбек тумани, 35-референдум участкаси.