Ўзбекистонда соат 8:00 дан Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди. Овоз бериш жараёни 20:00 га қадар давом этади.

Жами 10,7 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 19,7 млн фуқаро киритилган.

Овоз бериш жараёни бошлангунига қадар участкаларда куй-мусиқалар қўйилиб турди. Оқсоқоллар мамлакатда тинчлик ва фаровонлик бўлишини сўраб дуолар қилди.

Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз ериш урналарини муҳрлади. Шундан сўнг Ўзбекистон мадҳияси янграб, участкалар овоз бериш учун очилгани эълон қилинди.

Участкаларда амалдаги Конституция ва Асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси, шунингдек, таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича 100 саволга жавоб тўпламлари тайёрлаб қўйилган. Конституциянинг таклиф этилаётган янги таҳриридаги алоҳида бандлар билан бирга ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни ҳам стендларда кўрсатилган.

Айрим участкаларда овоз бериш жараёнида биринчи марта қатнашаётган ёшлар учун референдум логотипи туширилган кепка ва футболкалар тайёрлаб қўйилган.

Овоз бериш участкаларининг очилиши қандай ўтганини бизнинг фоторепортажимизда томоша қилинг.

«Газета.uz» овоз бериш жараёни ҳақида кун давомида ахборот бериб боради.

Фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото

референдум-2023, фото