Тармоқларда ички ишлар органлари ходимларидан бири хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқаро билан гаплашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, видеода Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган катта сержант З.С. бўлган. У хизматга 2023 йилнинг 20 ноябрда қабул қилинган.

Бошқарма инспектор мазкур иши орқали ИИО ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир қилгани учун ишдан олинганини билдирди.

Ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган, дейилади хабарда.