HONOR компанияси янги смартфонни тақдим этади — HONOR X8b. Қурилма шедевр фототасвирларни олиш орқали эгаси учун муҳим лаҳзаларни тақдим этишга қодир. Шунингдек, телефон юқори сифатли, кўзга безарар янги авлод дисплейи, замонавий дизайн, контентни сақлаш учун йирик хотира ҳамда кучли процессорни ўз ичига олади.

honor x8b, реклама

Замонавий дизайн

Янги HONOR X8b юқори сифатли материаллардан ясалган юпқа корпуснинг беқиёс дизайни ва дисплейдаги юпқа рамкаси билан ҳайрон қолдира олади. Шунингдек, телефоннинг 6,78 мм ультраюпқа профили билан мақтана олади. Бундай кичик қалинлиги ва атиги 166 г оғирлиги сабабли смартфон фойдаланиш учун қулай.

honor x8b, реклама

HONOR X8b учта рангда тақдим этилади: «Мафтункор яшил», «Титан кумуш» ва «Ярим тун қора». Ушбу ранглар орасидан фойдаланувчи ўзи учун мос келадиган вариантни танлаши мумкин.

Хавфсиз дисплей

Янги HONOR X8b катта 6,7 дюймли дисплейга эга бўлиб, унда фильмлар, сериаллар ва бошқа видеоконтентни бемалол томоша қилса бўлади. Ушбу ўлчам билан ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги ўзаро мулоқот янги даражага кўтарилади, чунки клавиатура смартфон эгасига қулайлик ва юқори ёзиш тезлигини тақдим этади.

Юқори даражадаги 2412×1080 пикселлар сони эгасининг кўзлари учун хавфсиз бўлган AMOLED экранида тасвирни аниқ кўринишини кафолатлайди. HONOR X8b фойдаланувчиларни кўз чарчоқларидан ҳимоя қилувчи 3240 Гц частотали PWM (Pulse-width Modulation) ёрқинликни бошқариш функциясига эга — бу смартфонни узоқ муддат давомида контент томоша қилиш учун қулай қилади. Юпқа рамкалар билан экраннинг корпусга 93,7% ли нисбати сизни дисплейда содир бўлаётган воқеаларга тўлиқ жалб қилиши мумкин.

honor x8b, реклама

Янги HONOR X8b матрицаси 1200 нит HBM (High Brightness Mode) ёрқинлигига ва 2000 нит юқори ёрқинлигига эга. Ушбу кўрсаткичлар туфайли смартфон ҳатто Ўзбекистоннинг чилла даврида ҳам эгасига экранда аниқ ажралиб турадиган тасвирни тақдим этади. Юқори 90 Гц янгиланиш тезлиги дисплейда содир бўлаётган воқеалардан визуал завқланиш, шунингдек, қатор қулайликларни туҳфа этади.

Ҳайратлантирувчи камералар

HONOR X8b уч камерали тизимининг имкониятлари ҳақиқатан ҳам ҳайратга сола олади. Ушбу нарх сегментида смартфон сифат жиҳатидан кутилганидан ҳам юқорироқ бўлиб, портрет режимини янги даражага олиб чиқади. Телефон ISOCELL HM6 сенсорига эга 108 Мп лик асосий камера билан жиҳозланган, бу ҳар бир сурат аниқлигини таъминлаб беради. Ёруғлик кам бўлганда ҳам, камера матрицаси ёрқин ва ўта аниқ фотосуратлар учун масъул бўлган Nonapixel Plus технологиясидан фойдаланади.

honor x8b, реклама

Шунингдек, смартфон кенг кўламли камера, 2 Мп лик макрокамера ва 50 Мп ўлчамдаги селфи камерасига эга. Уларнинг охиргиси автопортретда суратга олиш сифатини яхшилаш учун олд томонга қараган ёриткич ва автоматик кўриш майдони (FOV) технологиясидан фойдаланади ҳамда портрет-кадрларни яратиш имкониятларини юқори даражага олиб чиқади. Шунингдек, селфи камераси кенг бурчакли режими туфайли кўп сонли одамлар гуруҳини ҳам кадрда бемалол сиғдиришга қодир.

MagicOS қуввати ва ишлаши

HONOR X8b ичида Qualcomm Snapdragon 680 чипи, шунингдек, 8 ГБ оператив хотира ва 128 ёки 256 ГБ ички хотира мавжуд. Ушбу компонентлар тақдим этилган имкониятлар билан хайрон қолдира олади. Интеллектуал функцияларга эга Android 13 асосидаги янги HONOR MagicOS 7.2 версияси билан биргаликда қулай ишлаш ва қатор афзалликлар билан таъминланган.

honor x8b, реклама

Ишончли батарея

HONOR X8b 4500 мАс ўлчамдаги аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у телефонни кўп соат давомида қувватлантириб туради. Битта тўлиқ қувватда смартфон ўз эгасининг мусиқий плейлистини 46 соат давомида, видеоконтент — 13 соат давомида ва ижтимоий тармоқларда лентани кўришда — 17 соат давомида ишлай олади. Шундай қилиб, янги қурилма фойдаланувчига доимий равишда юқори даражадаги автономияни таъминлайдиган ишончли ёрдамчига айланади.

honor x8b, реклама

Инновацион 35 Вт кучига эга HONOR SuperCharge тез зарядлаш технологияси HONOR X8b зарядини бир неча дақиқада тўлдиришга ёрдам беради. Мисол учун, агар сиз смартфонни тўпламдаги қувват манбаига қувватлантиришга қўйсангиз, янги қурилмани эрталаб ишга ёки ўқишга кетишга тайёрланаётган пайтда қувватини тўлдиришингиз мумкин.

Мижоз ҳақида қайғуриш

HONOR бренди бутун Ўзбекистон бўйлаб ваколатли сервис марказларида кафолат хизматини тақдим этади ва ўз гаджетларидан фойдаланувчиларга расмий 1 йиллик кафолат билан ишончли ёрдам кўрсатади.

honor x8b, реклама

Қўшимча маълумотларни HONOR`нинг Ўзбекистондаги расмий сайти: hihonor.com ёки (+998) 78−147−16−77 телефони орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.