Тошкент шаҳридаги 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчаси электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, «L.S.G.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида 7 та шохобчани умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаган. Оқиибатда жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.