Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди
16 ноябр 2022, 11:44

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда
16 ноябр 2022, 11:29

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда

Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркорлар билан кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Зангиотада «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди
16 ноябр 2022, 11:11

Зангиотада «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди

Тошкент вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Nexia-2 «КамАЗ» билан тўқнашди. Зарб оқибатида Nexia-2 ёниб кетди.

Банклар доллар курси бўйича янги таклифларни эълон қилди
16 ноябр 2022, 10:41

Банклар доллар курси бўйича янги таклифларни эълон қилди

16 ноябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 11 170,65 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди
16 ноябр 2022, 10:34

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси (COP27)да нутқ сўзлади. У Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди ва Ўзбекистон «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иқтисодий тараққиётга эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди
16 ноябр 2022, 09:35 1

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди

Тармоқларда Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мудофаа вазирлиги унинг соғлигидаги шикоят учун клиник госпиталга ётқизилгани ва операциядан сўнг йигитда биологик ўлим қайд этилганини маълум қилди.

Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади
16 ноябр 2022, 08:58

Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади

Россия Ўзбекистондан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатга ташкилий тарзда ёллаш орқали жалб қилинган меҳнат муҳожирлари сонига чеклов, шунингдек, мажбурий эмлаш талабини олиб ташлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда қарийб 4,4 тонна яроқсиз гўшт олиб қўйилди
16 ноябр 2022, 08:32

Тошкент шаҳри ва вилоятларда қарийб 4,4 тонна яроқсиз гўшт олиб қўйилди

Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманлари, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида қарийб 4,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини сақлаш ва сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

«Сўх эксклавига алоҳида коридор очиш — нореал нарса» — Абдулла Арипов
16 ноябр 2022, 08:15

«Сўх эксклавига алоҳида коридор очиш — нореал нарса» — Абдулла Арипов

Қирғизистон Ўзбекистонга Сўх анклавига алоҳида коридор ажратмайди, бироқ давлатлар чегарадан ўтиш тартибини соддалаштиришга келишиб олди, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов. Хусусан, ID-карталар билан (паспортсиз) ҳаракатланиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади
16 ноябр 2022, 07:30

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди
15 ноябр 2022, 22:06

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди

Президент 2016 йил декабрдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Турсинхан Худайбергеновни ўзининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Тошкент ҳокими ўринбосари инста-блогерни судга берди
15 ноябр 2022, 21:52

Тошкент ҳокими ўринбосари инста-блогерни судга берди

Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова инста-блогер Севинч Саъдуллаевани судга берди. Суд вақтида блогер ўз қилмишларини бошқа такрорламаслик ҳамда барча видео ва фотосуратларни ўчириб ташлашга ваъда бериб, енгилроқ жазо тайинланишини сўраган, бироқ 5 суткага қамалган.

Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди
15 ноябр 2022, 20:27

Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 баллик зилзила содир бўлди. Бу икки кун ичида тўртинчи ер ости силкиниши.

Бухоро мактабларидан бирида ўқитувчининг ўқувчиларни калтаклагани ҳолати тергов қилинмоқда
15 ноябр 2022, 20:10

Бухоро мактабларидан бирида ўқитувчининг ўқувчиларни калтаклагани ҳолати тергов қилинмоқда

Бухоро вилояти халқ таълими ва ички ишлар бошқармалари Бухородаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда.

Қорақалпоғистонда 15 нафар мансабдор шахс ишдан бўшатилди, 116 нафарига интизомий чора кўрилди
15 ноябр 2022, 19:31

Қорақалпоғистонда 15 нафар мансабдор шахс ишдан бўшатилди, 116 нафарига интизомий чора кўрилди

Қорақалпоғистонда «ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқламаган» 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.

Халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этишади
15 ноябр 2022, 19:00

Халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этишади

15 дан 17 ноябргача Варшавада бўлиб ўтадиган Халқаро тўқимачилик кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари қатнашади.

Тошкентда яна 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
15 ноябр 2022, 17:48

Тошкентда яна 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Пойтахтда яна Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирок этган авария содир бўлди. Тўртинчи машина эса — Labo. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди.

«Дунё бола нигоҳида». Тошкентда #wearethechildren фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда
15 ноябр 2022, 17:42

«Дунё бола нигоҳида». Тошкентда #wearethechildren фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Humo Arena’да #wearethechildren халқаро фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда. У ЮНEСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан эрта ёшдаги болаларни тарбия ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси арафасида очилди. Кўргазмада Осиё, Африка, Жанубий Америкада олинган фотосуратлар ўрин олган.

Тошкент вилоятида божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходим ишдан бўшатилди
15 ноябр 2022, 17:41

Тошкент вилоятида божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ноқонуний тадбиркорларга ёрдам бермоқчи бўлган «Ойбек» чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходими қўлга олинди. Шунингдек, хизмат лавозимини суиистеъмол қилган Тошкент халқаро аэропорти навбатчилик қисми бошлиғи ва «Қўқон» ТИФ божхона постининг бир нафар ходими ҳам ишдан олинди.

Сирдарёда йўл қурилишида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилгани аниқланди
15 ноябр 2022, 17:30

Сирдарёда йўл қурилишида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

ДХХ «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси мансабдорларининг 1 млрд сўмдан ошиқ маблағни талон-торож қилганини аниқлади. Суд ҳукмига кўра, уларга озодликдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда бошқа жазо турлари тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг