«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди
18 ноябр 2022, 11:42

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди

Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин
18 ноябр 2022, 10:56

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди
18 ноябр 2022, 10:50

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди

Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
18 ноябр 2022, 10:31

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Мексикада таэквондо бўйича ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик Светлана Осипова жаҳон чемпиони бўлди. Финал беллашувида у исроиллик спортчини мағлубиятга учратди.

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди
18 ноябр 2022, 10:02

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди

Самарқандда француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг Маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сирнинг «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Маросимда унинг ўзи ҳам иштирок этди. Худди шундай ёдгорлик яна 20 га яқин мамлакатда ўрнатилган.

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди
18 ноябр 2022, 09:26

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди

Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 208,18 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади
17 ноябр 2022, 23:53

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди
17 ноябр 2022, 23:46

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси
17 ноябр 2022, 22:39

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси

2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди
17 ноябр 2022, 22:04

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.

МН17 иши: Уч нафар айбланувчи сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бир киши оқланди
17 ноябр 2022, 21:45

МН17 иши: Уч нафар айбланувчи сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бир киши оқланди

Гаагада МН17 рейси Донбасс осмонида ҳалокатга учрагани (8 йил аввал 298 киши ҳалок бўлганди) иши бўйича ҳукм чиқарилди. Игорь Гиркин, Сергей Дубинский ва Леонид Харченко сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд самолёт РФ ҚКнинг «Бук» ракета тизимидан уриб туширилганини аниқлади.

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта
17 ноябр 2022, 19:50

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта

«Газета.uz» ЖЧ-2022 иштирокчиларини таништиришни H гуруҳи билан якунлайди: бу ерда португалиялик Роналду «қайта туғилиши» мумкин, уругвайлик Суарес эса тўпурар унвони учун йўл «кемиради», Жанубий Корея жисмоний тайёргарлик билан енгишга, Гана эса рейтингда юқорироққа сакрашга ҳаракат қилади.

Тошкентда ёш болаларни тарбияси ва таълими бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди
17 ноябр 2022, 19:00

Тошкентда ёш болаларни тарбияси ва таълими бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди

Тадбир доирасида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари ва болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди.

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади
17 ноябр 2022, 18:19

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади

Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди
17 ноябр 2022, 17:55

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 5% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда
17 ноябр 2022, 17:52

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 5% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

ХВЖ 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5%дан камроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Ташкилот жорий ҳолатни таҳлил қилиб, келгусидаги барқарорликни сақлаб туришда фискал сиёсат йўналишлари, солиққа тортиш ва имтиёз бериш чора-тадбирлари, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
17 ноябр 2022, 17:36

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Сенат сайтига киберҳужум уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шерикларига жиноят иши қўзғатилди
17 ноябр 2022, 16:33

Сенат сайтига киберҳужум уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шерикларига жиноят иши қўзғатилди

Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига хакерлик ҳужуми уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шериклари жиноий жавобгарликка тортилади. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 278−2-моддаси 2-қисми «а» банди (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат вақтинча ёпилади
17 ноябр 2022, 15:13

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат вақтинча ёпилади

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрга қадар ёпилади. Бу вақтда йўл ўтказгичининг ер устки қисмида демонтаж ишлари амалга оширилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

«Божхона-сервис» мусодара қилинган товарларни сотади
17 ноябр 2022, 14:02

«Божхона-сервис» мусодара қилинган товарларни сотади

Божхона қўмитаси ҳузурида «Божхона-сервис» давлат муассасаси ташкил этилди. Тузилма декларация хизматларини кўрсатади, шунингдек, божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сотиш билан ҳам шуғулланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг