Тошкент вилояти Зангиота туманида «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбурт хизмати.

16 ноябрь куни соат 09:15 ларда Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 818-километрида, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. бошқарувидвги Nexia-2 олдинда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги «КамАЗ» юк автомобилининг шина қисми билан тўқнашган. Зарб оқибатида Nexia-2 автомобилида ёнғин юзага келган.


Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.