Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги экспортни рағбатлантириш Агентлиги кўмагида, «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги ва рекламаси агентлиги (ТРМА) томонидан 2022 йил 15 дан 17 ноябргача Варшавадаги Ptak Warsaw Expo (Ptak) кўргазма марказида Fast Textile Fair — Халқаро тўқимачилик кўргазмасида маҳаллий тўқимачилик компанияларнинг иштироки таминланмоқда.


Fast Textile Fair кўргазмасида потенциал мижозлар билан бевосита суҳбат қуриш, бозорга олиб чиқиш ва янги маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилиш имкониятлари мавжуд. Кўргазма ижодий тақдимотлар, тайёр маҳсулотлар ва намуналар ёки ноанъанавий лойиҳалар билан бойитилган қизиқарли, батафсил таклифни тайёрлаш учун қулай платформа ҳисобланади.


Кўргазма бўлимлари:

  • тўқилган ва трикотаж матолар;
  • тайёр маҳсулотлар;
  • бичиш учун аксессуарлар ва бутловчилар;
  • уй-тўқимачилик махсулотлари;
  • семинарлар, курслар, тренинглар;
  • хизматлар.

Fast Textile Fair кўргазмасида иштирок этиш учун маҳаллий тўқимачилик компаниялар ТРМА агентлигига мурожаат қилишди, сабаби унинг асосий фаолияти нафақат маҳаллий тўқимачилик компанияларига кўргазмаларда қатнашишда кўмаклашиш, балки махсулотларни экспорт қилишда хам кўмак бериш.


ТРМА агентлигининг мувофиқиятга эришган ишининг ёрқин намунаси — Iteca Exhibition компанияси хамкорлигида бўлган UzTextile Expo Autumn 2022 Халқаро кўргазмасини ташкил қилганидир.

Бу кўргазма йилига икки марта ўтказилади ва харидорларга маҳсулотларини уларнинг профилига мос келадиган тўлиқ шаклда тақдим этиш учун локация, шунингдек, кўргазма тўқимачилик саноатининг барча тармоқлари ўртасида тижорат алоқаларини ўрнатиш имконини беради. Бу 5000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мехмонлар ташриф буюрган жаҳон кўргазмалари асосида моделлаштирилган тадбир.

Кўргазмада Италия, Германия, БАА, Ҳиндистон, Туркия, Беларусь, Россия ва бошқа хорижий давлатлар иштирок этишди.

Тўқимачилик саноати иштирокчилари билан бир қаторда логистика, суғурта, банк, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш билан шуғулланадиган компаниялар хам қатнашди. Тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчиларининг тренинглари ва мода намойишлари бўлиб ўтди. Ундан ташқари, В2 В учрашувлари ташкил этилиб, унда 120 дан ортиқ таниқли тўқимачилик компаниялари ва тахминан 500 млн долларга шартномалар имзоланди.

Шунингдек, ТРМА агентлиги компанияларни 2023 йил 10 дан 13 январгача Германия шахри Франкфурт-на-Майне Messe Frankfurt Exhibition Centre кўргазма марказида ўтказиладиган Heimtextil 2023 Халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади.

Шу ва бошқа халқаро тўқимачилик кўргазмалари ҳақида батафсил маълумотни iOS ва Android платформаларида мавжуд бўлган Textile Map мобил иловасида топиш мумкин.

Дастур соҳадаги компаниялар рўйхати, тўқимачилик янгиликлари шунингдек, хорижда ва мамлакат ичида ўтказиладиган кўргазмалар ҳақида маълумотни кенг тарқатиш учун яратилган.

Батафсил маълумотни tpma.uz сайти орқали олиш мумкин.

Телефонлар: (+998) 97−149−90−04, (+998) 98−272−88−44, (+998) 97−762−81−18.

Реклама ҳуқуқлари асосида.