15 ноябрь куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчаси Ганга кўпригига чиқиш йўлида Equinox, Labo, Nexia ҳамда Mercedes-Benz иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

Ҳодиса оқибатида бир нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни ҳам Тошкентда 4 та автомобиль — Equinox, Mercedes-Benz, Lada Vesta ва Nexia иштирокида авария содир бўлганди.