Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди, дея хабар қилди ЎзА Жўқорғи Кенгеси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Қайд этилишича, давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича бугунги кунга қадар 11 туманда мажлислар ўтказилган.

Ўтказилган мажлислар баённомалари асосида Давлат дастурлари доирасида белгиланган топшириқларни, ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган мансабдор шахсларга чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.