Humo Arena’да #wearethechildren халқаро фотосуратлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Экспозиция ёш болалар тарбияси ва таълимига бағишланган II Бутунжаҳон конференцияси арафасида очилди. Маросимда Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Шаҳноза Мирзиёева ҳузуридаги Мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи, ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Кўргазмадан мақсад мактабгача ёшдаги болаларни вояга етказиш ва тарбиялаш билан боғлиқ муаммоларига эътиборни қаратишдир.

Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкадан келган фотосуратчилар болалик оламига йўл кўрсатувчи сифатида ҳаракат қилишди. Танлов учун танлаб олинган 200 та фотосуратдан танловда МТВ томонидан юзга яқини кўргазма учун саралаб олинди. Кўргазмани тайёрлаш жараёнига халқаро эксперт, продюсер Бенуа Делпланк жалб этилди.

Репортаж ва портрет жанрларидаги асарлар мактабгача таълим тизими қандай ишлаши билан таништиради. Фотосуратчи Мелани Купер Тинч океанидаги Кук ороллари орасида энг каттаси бўлган Раротонга оролида #wearethechildren серияларини суратга олди. У ерда эрта ривожланиш таълим дастури ҳар бир болага унинг ижтимоий, ҳиссий, жисмоний ва маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ёндашилади. Бу атроф-муҳитни, табиатни ўрганиш билан бевосита боғлиқ.

Фотосуратчи Мартин Харумва болалар боғчалари ҳақида сўзлаб беради. У уларни Конго Республикасида давом этаётган уруш туфайли 180 000 нафар қочқин жойлаштирган жануби-ғарбий Угандадаги Накивале қишлоғида олган. Катталар таълимдаги камчиликларни олдини олиш учун мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш учун қийин шароитларда имкониятлар топишга ҳаракат қилишмоқда.

Тошкентлик фотограф Эрнест Куртвелиев кўргазма учун суратлар олишга Қашқадарё вилоятининг чекка қишлоқларига бориб, Қибрай туманидаги «Имкон» реабилитация марказида ҳам бўлди.

«Болаларнинг юзларига назар ташласангиз, уларнинг ҳар бири касаллик билан қандай курашаётганини тушунасиз. Самимий ҳис-туйғулар шунчалик кўпки, бу жуда таъсирли. Ҳар сафар шундай муҳитга шўнғиганимда ҳаяжонга тушаман», — дейди Эрнест Куртвелиев.

Эрнест Куртвелиев.

Экспозиция майдонининг ўртасидаги «илдиз отган» нурли кенгайтирилган дарахт кўргазма рамзи бўлди.

Бутунжаҳон конференцияда Мактабгача таълим вазирлигининг элчиси бўлган хонанда Лола Йўлдошеванинг айтишича, тадбирнинг асосий мазмуни унинг тимсолида ётади — таълим биринчи қадамлардан бошланиши керак.

«Дарахт ҳаёт айланиш жараёнини, авлодлар алмашинувини англатади ва илдизлар ерга чуқур кириб боргандагина гуллаш мумкинлигини эслатади. Фарзанд тарбиясида ўз тарих ва маданиятингизни билиш ҳам муҳим», — дейди Лола Йўлдошева.

Humo Arena’да #wearethechildren халқаро фотокўргазмаси 20 ноябргача соат 11:00 дан 17:00 гача томошабинлар учун очиқ. Кириш бепул.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кўргазмада тақдим этилган фотосуратлар #wearethechildren Uzbekistan глобал коллекциясининг бир қисмига айланади ва уларнинг муаллифлари рағбат сифатида бирга саёҳатга қўшилишлари ва Париждаги ана шундай кўргазмада ўз ишларини шахсан тақдим этишлари мумкин.