15 ноябрь куни 18:58 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудида зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Эпицентрда магнитуда 3,6 ни ташкил этди. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-ғарбда.

Ҳудудларда сезилиш кучи:

  • Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
  • Кармана туманида 3 балл, 35 км.
  • Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
  • Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
  • Нуробод туманида 2−3 балл, 42 км.
  • Навбаҳор туманида 2−3 балл, 50 км.
  • Хатирчи туманида 2−3 балл, 53 км.
  • Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
  • Муборак туманида 2 балл, 63 км.
  • Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳудудида тез-тез ер ости силкинишлари қайд этилмоқда. Душанба, 14 ноябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида 3 баллик зилзила содир бўлган эди. Бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши эди.