Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди
1 август 2023, 15:33

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди
1 август 2023, 15:32

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
1 август 2023, 15:20

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.

Махсус давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлади
1 август 2023, 14:52

Махсус давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлади

АЖ шаклида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлиши режалаштирилган «Тошкент инвест» давлат компанияси ташкил этилмоқда. У тадбиркорлар билан биргаликда пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширади. Компания Тошкент тараққиёт жамғармасини ҳам бошқаради.

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда
1 август 2023, 13:42

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда

2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради
1 август 2023, 12:50

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради

Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди
1 август 2023, 11:29

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди

Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.

Нарх пуфаклари салбий таъсирининг олдини олиш учун ипотека кредитларига максимал чегара қўйганмиз — МБ раиси
1 август 2023, 10:57

Нарх пуфаклари салбий таъсирининг олдини олиш учун ипотека кредитларига максимал чегара қўйганмиз — МБ раиси

Марказий банк раиси нарх пуфаклари ёрилаётган вақтида банкларга бўладиган салбий таъсирнинг олдини олиш учун ипотека кредитлари ажратишда максимал чегаралар белгиланганини айтди. Аввалроқ Тошкент шаҳридаги уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал қийматлари ўртасидаги фарқ 210 млн сўмга етганди.

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди
1 август 2023, 10:30

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари тармоқдан узилган фуқарони унга қайта улаб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди
1 август 2023, 10:01

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди

Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди
1 август 2023, 09:48

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 1 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 560−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 675 сўм.

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди
1 август 2023, 09:20

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди

Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
1 август 2023, 08:57

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Алишер Шукуров эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

31 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
31 июл 2023, 22:00

31 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Имтиҳон сабаб Тошкентдаги айрим автобуслар эрта иш бошлаши, чақалоғини $10 мингга сотмоқчи бўлган фарғоналик аёл, Тошкентда ўзини 5-қаватдан ташлаган ҳужра ўқувчиси, «Ўзбекистон-2030» стратегияси, доллар курсига босим ўтказаётган импортнинг ўсиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ИИО ходимлари болаларга маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди
31 июл 2023, 19:47

ИИО ходимлари болаларга маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди

Тошкентда ИИО ходимлари болаларга «оқ билан қорани ажрата олиш» ҳақида гапириб, маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди. Мактабгача таълим агентлигига кўра, болалар билан машғулотлар майдончада ўтказилмай, гуруҳда ташкил этилгани нотўғри бўлган.

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш тугади
31 июл 2023, 19:29

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш тугади

Эндиликда Ўзбекистондаги барча банкоматлар ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарини қабул қилади. Тўлов терминалларини интеграциялашни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Хитой дронлар экспортини чеклади
31 июл 2023, 19:13

Хитой дронлар экспортини чеклади

Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.

17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ҳужжат топширди
31 июл 2023, 19:01

17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ҳужжат топширди

2023/2024 ўқув йилида 17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ариза юборди. Уларнинг 13,2 минг нафари — хотин-қизлар. Ҳужжат топширганларнинг 4 фоизида давлат мукофоти бор ёки номдор стипендия соҳиби. 3 фоизи эса ногиронлик имтиёзига эга.

Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳрига зарба берди
31 июл 2023, 18:54

Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳрига зарба берди

Россия қўшинлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, тўққиз қаватли турар жой биноси ва университет ўққа тутилди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши жароҳат олди.

10 ёшли қиздан интим суратларни юборишни талаб қилган эркак 4,5 йилга қамалди
31 июл 2023, 17:51

10 ёшли қиздан интим суратларни юборишни талаб қилган эркак 4,5 йилга қамалди

Ўзини 15 ёшли қиз бола мактаб ўқувчиси деб таништирган эркак 10 ёшли қизга порнографик характердаги видео ва суратларни юбориб, ундан ҳам шундай суратларини юборишни талаб қилган. Тошкент вилояти суди эркакни 4,5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг