Бухоро вилояти ИИБ томонидан мактаб ўқитувчисининг ўқувчиларни калтаклаши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.

15 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ўқитувчининг ўқувчиларга яқинлашгани, сўккани, боши ва орқа қисмига ургани акс этган видео тарқалганди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ҳодиса Бухородаги 4-сонли мактабда содир бўлганига ойдинлик киритди. Вазирлик ҳам ушбу ҳолатни текширмоқда.