Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.
Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.
Нукус воқеалари тафсилотлари: кўрсатув берган Даулетмурат Тажимуратов, фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўраган Лолагул Каллиханова, 10 ойда ИИВда вафот этган 25 ходим, ўзини осган 12 ёшли қиз, ошаётган ковид статистикаси, декабрь об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қисқа муддат ичида етакчилардан бирига айланган AKFA Medline 5 йил давомида қандай ютуқларга эришганлиги ҳақида сўзлаб берди.
Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. «Газета.uz» Youtube`да жонли эфирга намойиш қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга мамлакатнинг собиқ халқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан мактуб йўллаб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, 22 ноябрь куни пойтахтдаги Гагарин ҳайкали олдида бир кишилик пикет уюштирганди. Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов пикет бўйича вазирга «аниқ ахборот» берилганини маълум қилди.
Бухоро вилоят судида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи кунида Лолагул Каллиханова кўрсатма берди. «Жўқорғи Кенгес халқ билан бироз маслаҳат қилганида, бундай нарсалар бўлмасди», деди у. Каллиханова ўша ҳодисалар вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўради.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов айрим суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи ҳозир таъминланмаётганини танқид қилди. Бунга айрим прокурорлар охирги вақтларда суд жараёнига ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб [бераётгани], фақат адвокат гапираётганини сабаб қилиб келтирди.
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан суд томонидан 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Veolia Energy Tashkent пойтахт аҳолисига иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида йўриқнома тақдим этди.
Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Миробод тумани Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 1 декабрдан 15 декабрга қадар ёпилади.
АОКАда Ички ишлар вазирлиги мансабдорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда маълум қилинишича, 2022 йилнинг 10 ойида 25 нафар ходим: 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчи қиз яшаш ҳовлисидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ўзгидромет прогнозига кўра, республикада декабрнинг биринчи ўн кунлиги совуқ бўлади. Ҳарорат −4…−7 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кечаси -7, кундузи +15…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойи жуда илиқ бўлганди.
iSpring компанияси эксперти Илья Кедровский корпоратив онлайн-таълим қандай масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши ҳамда уни ҳаётга тез ва самарали тадбиқ этиш йўли ҳақида сўзлаб берди.
ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 154 киши (бир кун аввал 141 киши) коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Ковидга чалинганларнинг кунлик статистикаси ортмоқда. Энг кўп касалланиш доимгидек пойтахтда кузатилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг