Нукусдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарга етди
30 январ 2023, 11:36

Нукусдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарга етди

Нукус шаҳридаги кўп қаватли уй портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Аввалроқ 5 ёшли қизалоқ қутқарилиб, шифохонага олиб кетилганди. Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳум — Саламат Разиев
30 январ 2023, 11:21

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳум — Саламат Разиев

«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган эркакнинг шахсини аниқлади. У Саламат Разиев бўлиб, портлаш содир бўлган квартиранинг пастки қаватида яшаган.

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди
30 январ 2023, 11:15

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда
30 январ 2023, 10:56

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда

«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди
30 январ 2023, 10:31

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.

Аксарият банкларда доллар 11 390 сўмдан сотилмоқда
30 январ 2023, 10:14

Аксарият банкларда доллар 11 390 сўмдан сотилмоқда

Тижорат банклари 30 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 390 сўм.

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди
30 январ 2023, 08:57

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди

Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.

Тошкент ва Наманганда Nexia`лар ёниб кетди
29 январ 2023, 23:22

Тошкент ва Наманганда Nexia`лар ёниб кетди

Икки кунда Тошкент ва Наманган шаҳарларида юриб кетаётган Nexiа автомобилларида ёнғин чиққан. Ҳодисалар оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 январ 2023, 23:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехиядаги сайловларда собиқ НАТО генералининг ғолиб бўлгани, Покистон ва Перуда автобус ҳалокатларида кўплаб инсонларнинг вафот этгани, Эрондаги заводларга дронлар ҳужуми, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнининг тўхтаб қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги мусобақани 2-ўринда якунлади
29 январ 2023, 22:35

Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги мусобақани 2-ўринда якунлади

Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтказилган Tata Steel Chess-2023 мусобақасини 2-ўрин билан якунлади. Мусобақа ғолиблиги 8,5 очко тўплаган мезбон Аниш Гирига насиб қилди. Жавоҳир Синдоров эса ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Улисес Сиеррани нокаутга учратди
29 январ 2023, 22:04

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Улисес Сиеррани нокаутга учратди

Боксчи Бектемир Мелиқўзиев АҚШда ўтказилган жангда америкалик Улисес Сиеррани нокаутга учратди.

Қорақалпоғистондаги кўп қаватли уйда газ портлади
29 январ 2023, 20:12

Қорақалпоғистондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йигит куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилди. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов борди.

«Юрагингни суғуриб оламан». Тошкент туманидаги имом-хатиб араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди
29 январ 2023, 19:22

«Юрагингни суғуриб оламан». Тошкент туманидаги имом-хатиб араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди

Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар имом-хатибнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда.

Ўзбекистонда Пабло Пикассо асарлари кўргазмаси ўтказилиши мумкин
29 январ 2023, 15:52

Ўзбекистонда Пабло Пикассо асарлари кўргазмаси ўтказилиши мумкин

Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Тошкент ва Самарқандда испаниялик рассом Пабло Пикассо асарлари кўргазмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

2035 йилгача Ўзбекистонда электрга бўлган талаб ҳар йили 5−5,3 фоизга ошиши кутилмоқда
29 январ 2023, 15:40

2035 йилгача Ўзбекистонда электрга бўлган талаб ҳар йили 5−5,3 фоизга ошиши кутилмоқда

ПМТИ прогнозларига кўра, 2035 йилда Ўзбекистон аҳолиси 45,6 млн кишидан ошади. Ушбу давргача аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби эса ҳар йили 5−5,3 фоизга ошиши кутилмоқда. Мутахассислар миллий энергетика тизимини тезроқ ядро, водород ва «яшил» технологияларга интеграциялашни таклиф этмоқда.

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
29 январ 2023, 13:24

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида 48 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга нисбатан 18 млн сўм жарима ҳамда ҳайвонот дунёсига етказилган 11 млн сўмдан ортиқ зарар миқдори ҳисобланди.

Azal авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни бошлади
29 январ 2023, 13:20

Azal авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни бошлади

Azal компанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўйди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади. Урганч ушбу авиаташувчи парвоз қила бошлаган Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадан кейинги тўртинчи шаҳар бўлди.

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
29 январ 2023, 13:15

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Ангор туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган 22 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир шу ёшдаги йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди.

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди
28 январ 2023, 18:25

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати масалалари бўйича изланиш олиб борадиган 3 та таълим муассасаси: халқаро институт, унинг ҳузурида махсус марказ ва техникум очилади. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди
28 январ 2023, 16:22

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистонда 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн ариза бериш орқали алмаштириш имконияти яратилмоқда. Буюртма my.gov.uz сайти орқали берилади. Бунинг учун БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 минг сўм тўлов амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг