Коронавирус беморлари сони 9200 нафарга яқинлашди
3 июл 2020, 10:01

Коронавирус беморлари сони 9200 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9199 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида ва 4 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди. Шундан 19 нафари аҳоли орасида аниқланди.

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари тиббий қўллаб-қувватланади
3 июл 2020, 09:44

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари тиббий қўллаб-қувватланади

COVID-19 беморлари билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Москвада касаллик ва инфекцияга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўладилар. Касалланганларни даволашади, соғломларига эса иш жойига қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.

2 июль куни Ўзбекистонда 297 та коронавирус ҳолати аниқланиб, рекорд янгиланди
2 июл 2020, 23:59

2 июль куни Ўзбекистонда 297 та коронавирус ҳолати аниқланиб, рекорд янгиланди

2 июль куни Ўзбекистонда 297 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 9078 тага етди. Кунлик ўсиш борасида янги рекорд қайд этилди.

Коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади
2 июл 2020, 20:03

Коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

Жаҳон банки иштирокида COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун, банк томонидан 95 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиб, бу маблағларга соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш кўзда тутилган.

Хорижий товарлар учун истеъмол кредитларини бериш таклиф қилинди
2 июл 2020, 19:54

Хорижий товарлар учун истеъмол кредитларини бериш таклиф қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредитлари беришни, шу билан бирга, кредитнинг ўзини нақд ва хорижий валютада берилишини таклиф қилди.

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди
2 июл 2020, 18:11

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.

Коронавирус беморлари сони 9000 нафарга яқинлашди
2 июл 2020, 17:46

Коронавирус беморлари сони 9000 нафарга яқинлашди

Коронавирус ҳолатлари 92 тага кўпайиб, жами 8996 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 53 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Кун давомида мамлакатда 215 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот этди
2 июл 2020, 17:26

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Пешкў туманида Cobalt автомобили ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган.

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2 июл 2020, 17:13

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Microsoft компанияси 25 миллион кишига мўлжалланган бепул ўқув дастурини ишга туширди
2 июл 2020, 17:00

Microsoft компанияси 25 миллион кишига мўлжалланган бепул ўқув дастурини ишга туширди

Microsoft компанияси LinkedIn Learning, Microsoft Learn ва GitHub Learning Lab платформаларининг ўқув материалларини бепул тақдим этди. Ушбу лойиҳа билан 2020 йил охиригача 25 млн кишига янги касбни ўзлаштиришда ёрдам бериш режалаштирилган. Ўқув курслари 2021 йил март ойининг охиригача бепул бўлади.

Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди
2 июл 2020, 16:52

Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди. Унинг коронавирус инфекциясига топширган тести манфий натижа бергани ҳақида маълум қилинди.

Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилади
2 июл 2020, 15:27

Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилади

Қозоғистонда COVID-19 ҳолатлари кўпайиши сабабли 5 июлдан бошлаб карантин икки ҳафтага кучайтирилади. Оммавий тадбирлар ўтказиш ва ёпиқ бозорлар, гўзаллик салонлари, болалар боғчалари ва бошқа объектлар иш фаолияти тақиқланади.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди
2 июл 2020, 15:07

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

«Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК негизида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тузилди. Марказнинг асосий вазифаларидан бири давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этишдан иборат.

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди
2 июл 2020, 14:39

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди

Иккинчи чорак якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлик кўрсаткичи 15 фоизгача ўсди. Бунга карантин чекловлари сабаб бўлди.

Telegram desktop бета-версиясида мультиаккаунт пайдо бўлди
2 июл 2020, 13:41

Telegram desktop бета-версиясида мультиаккаунт пайдо бўлди

Telegram мессенжерининг desktop бета-версиясида энди учтагача аккаунт қўшиш мумкин. Аввал бу функция фақат смартфонларда мавжуд эди.

ДТМ директорига янги ўринбосар тайинланди
2 июл 2020, 13:35

ДТМ директорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Сардор Раджабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у марказнинг бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди
2 июл 2020, 13:18

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим корхоналардан, шу қаторда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзавторсветмет"лардан эксклюзив ҳуқуқлари ва преференцияларидан маҳрум қилишни таклиф этди.

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди
2 июл 2020, 12:52

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди

2 июль куни Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи
2 июл 2020, 12:31

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи

Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ОФКга таклиф юборди. Мусобақанинг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилинади.

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
2 июл 2020, 11:53

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ҳиндистон элчиси Сантош Жа Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг