Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида «Қўқон минтақавий темир йўл узели» УКнинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ўтказган тезкор тадбирда маълум бўлди, дея хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.

Аниқланишича, станция бошлиғи бошқа бир корхонанинг иш юритувчисидан аҳолига арзон нархларда кўмир етказиб беришда темир йўл харажатлари учун имтиёз берилганлигидан фойдаланиб, гўёки имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашишини айтган. Бунинг эвазига 1 500 АҚШ доллари олагн вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.