28 январь куни тахминан соат 14:30 атрофида Бектемир туманида Nexia автомашинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Ёнғин «Қўйлиқ универсал савдо мажмуаси» автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган М.М. бошқарувидаги Nexia автомашинасининг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган.

nexia, ёнган машина, фвб
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

У фавқулода вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, 29 январь куни Наманган шаҳри «Тўқимачилар» кўчасида ҳаракатланиб кетаётган оқ рангли Nexia автомашинасида ҳам ёнғин содир бўлди.

Ёнғин бўйича 2-ёнғин қутқарув қисми келиб, уни бартараф қилган. Воқеа оқибатда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

nexia, ёнган машина, фвб
Фото: Наманган ФВБ