28 январь куни тонгги соат 04:10 атрофида M-39 автомобиль йўлининг 1432-километрида Spark ҳамда «Тез ёрдам» автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қоидаларни қўпол равишда бузиб, йўлга қарама-қарши ҳаракатланган Spark Шеробод-Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Тез ёрдам» автомашинаси билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 22 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида оғир жароҳат сабаб вафот этган. Унинг тенгдоши бўлган йўловчи эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Вилоят ЙҲХБ бошлиғи Илҳом Соиповнинг сўзларига кўра, йўлларнинг ҳолати яхши, тўсиқлар мавжуд, етарлича йўл белгилари ўрнатилган. Воқеа содир этилган жойда тунги ёриткич чироқлари ҳам бўлган.