29 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида Tata Steel Chess-2023 мусобақаси якунига етди, дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақанинг сўнгги турида Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Ёрден ван Фореестга қарши ўйнади ва имкониятни бой берди. Умумий ҳисобда у мусобақани 8 очко билан якунлади.

Мусобақа ғолиблиги 8,5 очко тўплаган мезбон Аниш Гирига насиб қилди.

Бошқа бир ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров эса Challengers гуруҳининг 13-турида Томас Бердсенни мағлубиятга учратиб, очколари сонини 8,5 тага етказди ҳамда гуруҳда 3-ўринни эгаллади.