Чехиядаги сайловларда собиқ НАТО генерали ғолиб бўлди

Чехиядаги президентлик сайловларида Кремлнинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган истеъфодаги генерал, Ғарбга яқинлашиш тарафдори бўлган Петр Павел ғолиб бўлди. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

»дайжест,

Барча сайлов участкаларидаги овозлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, Павел 58 фоиз овоз тўплаган, унинг рақиби мамлакатнинг собиқ бош вазири, миллиардер Андрей Бабиш эса президентлик сайловларининг иккинчи турида 42 фоиз атрофидаги овоз билан мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Маълумотларга кўра, мамлактдаги умумий сайловчиларнинг 70 фоизи президентлик сайловларида иштирок этган. Петр Павел 9 март куни қасамёд қабул қилади ва президентлик лавозимида Милош Земаннинг ўрнини эгаллайди. 2013 йилдан буён президент бўлган Земан бу сайловсвларда вориси сифатида Андрей Бабишни қўллаб-қувватлаган эди.


Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши тўхтаб қолди

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Тобиас Биллстрем Expressen нашрига берган интервьюсида Қуръон нусхасини ёқиш билан боғлиқ воқеалар ортидан мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тўхтаб қолганини маълум қилди.

Шу билан бирга, вазир жорий йилнинг июль ойида Вильнюсдаги саммитда Туркия билан келишувларга эришишдан умидворлигини ҳам яширмади. Туркия президенти Режеб Тойиб Эрдоган Швеция расмийлари экстремистик ҳаракатларга йўл қўйиб бераётганлиги учун альянсга қўшилиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлашдан бош тортаяпти.


Покистонда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 40 нафар йўловчи ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 40 дан ортиқ йўловчилар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sky News нашри маҳаллий ОАВга таяниб ёзмоқда.

Автобус жарликка қулагандан сўнг, устунга урилиб ёниб кетган. Расмийларнинг айтишича қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Автобусда жами 44 нафар йўловчи бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси автобуснинг меъёридан ортиқ тезликда бошқарилиши оқибатида содир бўлгани айтилмоқда.



Гаагада 700 дан ортиқ иқлим намойишчилари ҳибсга олинди

Гаагада ҳукумат томонидан қазиб олиш учун субсидияларга қарши намойиш пайтида 700 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бу ҳақда якшанба куни Голландия полицияси маълум қилди.

»дайжест,

Шанба куни тушдан кейин Гаагадаги юзлаб иқлим фаоллари ҳукуматнинг нефть ва газ каби қазиб олинадиган ёқилғиларга субсидиялар бераётганига норозилик билдириш учун катта А12 магистралини икки йўналишда тўсиб қўйишди. Акция «Йўқ бўлиш исёни» ҳаракати томонидан ташкил этилган.


Эрондаги ўқ-дорилар омборига мини-дронлар ҳужуми уюштирилди

Эроннинг Исфахон шаҳридаги ўқ-дорилар омборида 28 январь куни маҳаллий вақт билан тахминан 23:30да кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда IRNA.

«Исфахон шаҳрининг шимолий туманида портлаш овози эшитилди», — деб ёзади агентлик. Маълум қилинишича, портлашлар учта дрон ёрдамида амалга оширилган.

Дронлардан бири зенит қуроллари билан уриб туширилган, қолган иккитаси ҳарбийлар томонидан тутиб олинган ва портлатилган. Омборга озгина зарар етган, қурбонлар ва қурбонлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Tasnim агентлиги куч ишлатар тузилмалардаги манбаларига таяниб камида икки кишининг ҳалок бўлганини маълум қилди.

Кейинроқ Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб, Америка самолётлари Исфахондаги ҳужумда иштирок этгани ва унинг нишони баллистик ракеталар омбори бўлганини маълум қилди.

Хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бошқа шаҳарлар — Алборз, Хамадон, Кережда ҳам портлашлар содир бўлгани, шунингдек, Теҳронда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган. IRNA буларнинг сохта эканлигини таъкидлаб, Исроилни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун ОАВ орқали эронликлар орасида ваҳима уйғотиш мақсадида ҳужум уюштиришда айблади.

Мамлакат шимоли-ғарбида, Шарқий Озарбайжон вилоятининг Азаршаҳр шаҳридаги мотор мойи ишлаб чиқарувчи заводда ҳам портлаш содир бўлди, деб ёзади Tasnim. Ушбу ҳудудда 5,9 магнитудали зилзила ҳам содир бўлган. Бироқ портлаш зилзила билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ.


Эрондаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1000 га яқинлашди

Эрон шимоли-ғарбида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила қурбонлари сони 973 кишига етди, дея хабар бермоқда Тасним агентлиги фавқулодда хизматлар вакили Можтаба Холедийга таяниб.

»дайжест,

«Ҳой шаҳридаги зилзила натижасида бугунги кунга қадар 973 киши жабрланган. Уларнинг барчаси Ғарбий Озарбайжон вилоятидаги шифохона ва тиббиёт марказларига, 858 нафари Хой шаҳар касалхонасига, қолганлари эса Селмас ва Чайпаре шаҳарларидаги касалхоналарга жойлаштирилган», — деди у.

Аввалроқ ОАВ 816 қурбон ҳақида хабар берган эди. Камида уч киши ҳалок бўлди.


Перуда автобус жарликдан қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Перуда 60 йўловчиси бўлган оддий автобус жардан қулаб тушди, деб хабар бермоқда RPP радиоси. Хабарга кўра, автобус Панамерика шоссесининг 121-километрида жарликка қулаган.

»дайжест,

Ушбу ОАВ маълумотларига кўра, 25 киши ҳалокат қурбони бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан ҳалок бўлганлар сони тўғрисида ҳозирча расмий маълумотлар олинмаган.

Дастлабки версияга кўра, ҳайдовчи йўлнинг қия нишабли қисмида бошқарувни йўқотган. Фожиа кечаси содир бўлган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.