Самарқандда трамвай дирекцияси мансабдорлари 1,2 млрд сўмни талон-торож қилган
4 сентябрь 2020, 16:25

Самарқандда трамвай дирекцияси мансабдорлари 1,2 млрд сўмни талон-торож қилган

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» мансабдор шахслари давлат корхонасининг 1 млрд 258,3 млн сўм маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноят иши очилган.

Тошкентда ёш аёл ва унинг икки яшар қизи ЙТҲда халок бўлди
4 сентябрь 2020, 15:56

Тошкентда ёш аёл ва унинг икки яшар қизи ЙТҲда халок бўлди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Lacetti автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётган ҳайдовчи ёш аёл ва унинг икки яшар қизини уриб юборди.

Ўқув йили бошида айрим фанлар вақтинчалик ўтилмаслиги мумкин
4 сентябрь 2020, 14:59

Ўқув йили бошида айрим фанлар вақтинчалик ўтилмаслиги мумкин

Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик каби фанларнинг вақтинчалик ўтилишини тавсия этмаслигини маълум қилди. Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди
4 сентябрь 2020, 13:40

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди

1 сентябрь куни пойтахт марказида Lacetti уриб юборган йўл-патруль хизмати инспектори Салим Умаров воқеадан уч кун ўтиб касалхонада вафот этди.

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди
4 сентябрь 2020, 13:01

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.

Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда
4 сентябрь 2020, 12:03

Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди
4 сентябрь 2020, 11:35

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди

Президент суд ҳокимияти органларининг фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастурни тасдиқлади. Йил охирига қадар суд мажлисларида қатнашиш имкониятини берувчи мобил иловани яратиш бўйича кўрсатма берилди. 2021 йилдан бошлаб барча судлардаги мажлисларни аудиоёзувга ёзиб олиш мумкин бўлади.

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
4 сентябрь 2020, 11:03

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қаршисида келаётган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида 4 киши воқеа жойида вафот этди.

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди
4 сентябрь 2020, 10:43

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади. Бундан ташқари, ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши кутилмоқда.

Коронавирус ҳолатлари 42,9 мингдан ошди
4 сентябрь 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 42,9 мингдан ошди

Ўзбекистонда 106 та янги коронавирус ҳолатлари қайд этилди. 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Даволанаётган беморларнинг 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида 257 та коронавирус ҳолати аниқланди
3 сентябрь 2020, 23:50

Кун давомида 257 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда қарийб икки ойдан буён энг кам — 257 та коронавирус ҳолати аниқланди.

Бир ёшли чақалоғини сотаётган она қўлга олинди
3 сентябрь 2020, 20:34

Бир ёшли чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.

ЖССТ Covid-19га қарши бутунжаҳон эмлашни кейинга қолдирди
3 сентябрь 2020, 20:10

ЖССТ Covid-19га қарши бутунжаҳон эмлашни кейинга қолдирди

Короновирусга қарши бутунжаҳон эмлаш дастури АҚШ ва бошқа давлатлар сабабли кейинга қолдирилди. Бундай ҳолатни ЖССТ «эмлаш миллатчилиги» деб таърифлади.

Nikola компанияси Teslaнинг асосий рақиби сифатида кўрилмоқда
3 сентябрь 2020, 19:21

Nikola компанияси Teslaнинг асосий рақиби сифатида кўрилмоқда

Nikola компанияси электр юк машиналари стартапидан йирик автомобилсозлик саноатига ўтиб, Teslaнинг асосий рақибига айланиши мумкин. Nikola юк машиналаринг ишлаб чиқарилиши 2024 йилдан бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади
3 сентябрь 2020, 19:01

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида гендер статистик маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш бўйча электрон журнал ишлаб чиқилди. Бундай маълумотларни йиғиш Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда.

Ҳукумат инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш дастурини қабул қилди
3 сентябрь 2020, 18:34

Ҳукумат инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш дастурини қабул қилди

Ҳукумат 2020−2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича икки босқичли дастур қабул қилди. Биринчи босқичда эътибор иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштиришга, иккинчи босқичда ― унинг ўсишини таъминлашга қаратилади.

Наманганда ота ва қиз ЙТҲда ҳалок бўлишди
3 сентябрь 2020, 16:43

Наманганда ота ва қиз ЙТҲда ҳалок бўлишди

Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида эркак ва унинг уч яшар қизи воқеа жойида вафот этишди, тўрт киши жароҳатланди.

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради — БМТТД
3 сентябрь 2020, 15:56

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради — БМТТД

COVID-19 пандемияси сабабли аёллар ва эркакларнинг молиявий даромадлари ўртасидаги фарқ янада катталашади. Дунё миқёсида ҳозирги инқироз натижасида яна 47 млн аёл ва қиз қашшоқлик чегарасидан пастга тушади.

Болаларда «Кавасаки синдроми» кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди
3 сентябрь 2020, 14:41

Болаларда «Кавасаки синдроми» кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди

Ривожланган давлатлар, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда коронавирусга чалинган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик белгилари кузатилгани инкор этилмади.

АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди
3 сентябрь 2020, 13:11

АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди

АҚШ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,6 млн доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди. Улар минтақавий иқлимни ҳисобга олган ҳолда махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг