Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди
7 октябр 2023, 13:13

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда
7 октябр 2023, 12:58 1

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги вакили — Quramax Medical МЧЖ сотуви 9 ой олдин тўхтатилган бошқа дорилар сотилишига рухсат сўрамоқда. Адвокат ҳозирда 50 турдан ортиқ, қиймати 28 млрд сўмлик шундай дорилар борлиги ва уларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи факт йўқлигини билдирди.

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди
7 октябр 2023, 12:24 2

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди

Маданият вазирлигининг хабар беришича, санъаткорлар ҳақидаги портал тўй ва бошқа тадбирларни режалаштираётган мухлисларга ижрочилар билан бевосита алоқада бўлишга ёрдам беради. Сайтда нафақат 10 га яқин санъаткор, балки соҳанинг бошқа вакиллари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади, дейди вазирлик.

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди
7 октябр 2023, 11:41

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди

Истанбул-Тошкент йўналишидаги самолёт йўловчиси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу унга нисбатан бортда сигарет чеккани учун жарима расмийлаштирилаётган вақтда аниқланди. Эркак қўлга олинди.

Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланишини маълум қилди
7 октябр 2023, 10:35

Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланишини маълум қилди

Yandex Go Ўзбекистоннинг солиқ резидентига айланади ва 1 декабрдан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттиради, дея баёнот берди компания Солиқ қўмитасининг рўйхатдан ўтиш талабига жавобан.

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади
7 октябр 2023, 10:15

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади

Repost.uz нашри ўз ходими Виолетта Мустафина блогер Амирхон Шамсиддиновнинг итни тепмоқчи бўлган видеосини эълон қилганидан сўнг ундан таҳдидлар олгани ҳақида хабар берди. Масс-медиа фонди блогернинг таҳдид ва ҳақоратларини «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» деб атади.

Нима тайёрлаймиз: Қатлама хамирдан пишириқлар (Слойкалар)
7 октябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Қатлама хамирдан пишириқлар (Слойкалар)

«Олма» қатламачалари, товуқ ва пишлоқли ёки шоколад пастали слойка, нок ҳамда бананли қатламачалар — Zira.uz қатлама хамир ва турли маҳсулотлардан фойдаланиб, ширин ва мазали пишириқларни тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.

Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади
6 октябр 2023, 23:45

Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади

Ўзбекистон ва Россия президентларининг Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича Самарқандда РФ Бош консулхонасини таъсис этиш, нефть етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар (жами 10 та) имзоланди.

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди
6 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди

Ботаника боғини Ўзбекистон ҳукуматининг истироҳат боғларини бошқариш тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ва унга миллий боғ мақоми берилиши керак, дея маълум қилди Экопартия. Аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирилган эди.

6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 октябр 2023, 22:38

6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви, Россиядан Ўзбекистонга 7 октябрдан газ етказиб бериш бошланиши, «Москва-Тошкент» рейси бортида вафот этган йўловчи, Yandex.Go`дан рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлашни талаб қилган Солиқ қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 7 октябрдан бошланади — Мирзиёев ва Путин
6 октябр 2023, 22:18

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 7 октябрдан бошланади — Мирзиёев ва Путин

Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари 7 октябрь куни Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни йўлга қўйишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этади, деди Владимир Путин. Шавкат Мирзиёев лойиҳани «стратегик» деб атади. Аввалроқ Қозоғистон газ ой охиридан етказилишини билдирганди.

Тошкент вилоятида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди
6 октябр 2023, 21:44

Тошкент вилоятида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Яллама» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистон давлат рақамига эга фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди
6 октябр 2023, 21:18

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувда адашиб кетди ва «Россия-Доғистон» алоқаларини ривожлантиришдаги иштироки учун унга миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга борса бўлади?
6 октябр 2023, 21:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга борса бўлади?

Бешта кинопремьера, кўргазмалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, ҳакатонлар, зиёфатлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

«Ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ». Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди
6 октябр 2023, 20:53

«Ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ». Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан тор доирадаги учрашувда ҳар томонлама стратегик шериклик давом этаётгани, мамлакатлар ўртасида «ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ»лигини таъкидлади. Путин эса «жуда нозик соҳалардаги» ҳамкорликни қайд этди.

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди
6 октябр 2023, 19:39

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди

Москвадан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Эркак бортда вафот этди.

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
6 октябр 2023, 19:27

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Миллий терма жамоа 63 та медаль билан медаллар жадвалида бешинчи ўринни сақлаб қолди.

Терминаллар Humo карталарини қабул қилади, сотувчиларнинг рад этишлари асоссиз — компания
6 октябр 2023, 18:12

Терминаллар Humo карталарини қабул қилади, сотувчиларнинг рад этишлари асоссиз — компания

Сўнгги кунларда Humo картаси фойдаланувчилари илова орқали тўловни амалга ошириш ва пул ўтказишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Баъзи дўконлар бу карталарни қабул қилишдан бош тортган. Компания муаммо терминалларга таъсир қилмаганини таъкидлаб, хизмат кўрсатиш рад этилганда, шикоят қилишни сўради.

Ўзбекистон август ойида Хитойга 75,27 миллион долларлик газ экспорт қилди
6 октябр 2023, 18:00

Ўзбекистон август ойида Хитойга 75,27 миллион долларлик газ экспорт қилди

Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.

«Мазмунан жуда бой ташриф». Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан учрашди
6 октябр 2023, 17:55

«Мазмунан жуда бой ташриф». Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан учрашди

Россияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат бош вазири Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Улар иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик соҳаларида ҳамкорлик ва Ўзбекистонда электрон савдони жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг