«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Рамазон ойида рўза тутувчилар шунингдек, мазали нонушта таёрлашни истаган барча учун саҳарлик учун таомлар рўйхатини тақдим этади.

Қуритилган мевалар ва олма билан пиширилган гуручли бўтқа

zira.uz

Гуручли бўтқа саҳарлик учун ажойиб вариант: тез, мазали ва бутун кун учун энергия билан таъминлайди.

Хамир ичида пишлоқли сосискалар

zira.uz

Хамир ичида пишлоқ қўшилган сосискалар — осон ва уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган жуда мазали пишириқ.

Лаваш хамиридан тайёрланган помидор ва пишлоқли конвертчалар

zira.uz

Ушбу таом етарлича тўйимли, иштаҳаочар кўринишга эга. Қолаверса катта ва кичикка бирдек ёқади.

Творогли пончиклар

zira.uz

Бундай қизиляноқ бўғирсоқлар асосан иссиқ ҳолида яхши, агар унинг устига шакар упасини сепиб, сут ёки чой билан дастурхонга тортсангиз, унданда аъло бўлади.

Круассанли сендвичлар

zira.uz

Тайёр круассанлардан осон ва тез нонушта.

Менемен — туркча қовурилган тухум

zira.uz

Менемен — помидор ва булғор қалампири солиб пишириладиган туркларнинг миллий нонуштаси ҳисобланади.

Апельсинли гранола

zira.uz

Гранолани олдиндан тайёрлаб қўйсангиз, саҳарликда бундай лаззатли таомдан баҳраманд бўласиз ва анчагина вақтингизни тежайсиз. Таркибидаги ёнғоқлар сабабли у жуда тўйимли ва фойдали.

Нонуштабоп галеталар

zira.uz

Галеталар учун хамирни олдиндан тайёрлаб қўйсангиз, ишингиз анчагина енгиллашади.

Помидор ва пишлоқли французча тостлар

zira.uz

Мазали ва осон тайёрланувчи французча тостлар барчага ёқиши аниқ.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.