2 апрель куни соат 23:05 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши эпицентри — Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,34 градус шимолий кенглик; 63,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик — 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 518 км жануби-ғарбда жойлашган.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, ер силкиниши оқибатида ҳудудда жойлашган ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, аҳоли пунктлари талафот кўргани тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг тегишли ташкилот ва хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг навбатчилари билан ахборот алмашинуви олиб борилиб, вазият барқарорлиги тўғрисида маълумот олинган.