Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

27 март куни соат 15:30 атрофида «ГАЗ-52» юк машинаси ҳайдовчиси Боботоғ массивида транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлда кетаётганида чарчаб, бошқарувни йўқотган. Сўнгра йўлнинг ўнг томонидаги чуқурликка тушиб кетган.

Оқибатда юк машинаси ҳайдовчиси олган оғир жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳалок бўлган.