Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook`даги саҳифасида Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими рўзадор фермерларнинг оғзини мажбуран очтиргани ҳақида пост қолдирди.

Унинг ёзишича, 31 март куни соат 15:00 атрофида мажлис чақирган ҳоким Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар, қурғоқчилик, ерларнинг мелиоратив ҳолати ҳақида ғазаб билан нутқ сўзлаган.

«Сўнг хизматкорларига мажлис залига сув келтиришни буюрди. „Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?“ дея рўзадорларни сув ичишга мажбур қилди. Косон ҳокими бу иши билан фермерларни сувга тушириб, мамлакатимизни дунёга танитган ҳокимнинг рекордини янгилади», — деб ёзган у.

косонсой тумани, рўзадор, ҳоким

«Адлия бошлиғи бошқа бир раҳбар билан етим қизларни зўрлаётганда, эҳтимол, бу ҳол ҳеч кимни ажаблантирмас. Аммо шуни тушуняпманки, буларга янги Конституция эмас, психдўхтир ва қамоқ зарур», — дея таъкидлаган Абдураҳмон Ташанов. Пост орадан вақт ўтиб саҳифада кўринмай қолган.

Туман ҳокимлиги матбуот котиби Дилшод Набиев ўзининг Telegram каналида ҳолатга муносабат билдирар экан, ушбу хабарни инкор қилди.

косонсой тумани, рўзадор, ҳоким

«Хабар муаллифи бу борада бирор асосни келтирмади. Косон тумани ҳокими жорий йилнинг 31 март куни ҳеч бир фермерни туман ҳокимлигига чақирмагани ва уларнинг рўзасини очишга мажбурламаганини маълум қилади», — дея ёзилган эди постда.

У фермерларнинг барчаси шу куни ўз дала майдонида бўлганини қўшимча қилган. Бироқ орадан кўп ўтмай пост ўчирилган.