Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг 31 март куни вилоятда кадрлар алмашиши содир бўлди.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Ғайратжон Пўлатович Султанов Хоразм вилоятининг Урганч тумани ҳокими этиб тасдиқланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Бобурбек Давлатназарович Эгамов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

У илгари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари, собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаб келган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида ҳам фаолият юритган.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Жаҳонгир Баҳромович Назаров Боғот тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бунгача у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Ҳусан Нуруллаевич Бекчанов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Хоразм вилояти филиали директори этиб тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар ушбу марказ филиалида шошилинч хирургия бўлими мудири лавозимида ишлаган.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Купалбай Раимбердиевич Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бош шифокор этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, президент 31 март куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши сессиясида иштирок этар экан, 2022 йил охиридан буён вилоят раҳбари вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимовни Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тавсия қилганди. Депутатлар унинг номзодини қўллаб-қувватлаган.

Тўлдириш

Шухрат Курвондурдиевич Ахмедов Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

боғот тумани, тайинлов, тупроққалъа тумани, урганч тумани, хоразм вилояти, қўшкўпир тумани

Бунгача у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.