БАА вазири ал-Гаргавийга «Дўстлик» ордени топширилди
5 апрель 2023, 10:37

БАА вазири ал-Гаргавийга «Дўстлик» ордени топширилди

Ўзбекистон президенти БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий билан технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Вазирга «Дўстлик» ордени топширилди.

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот
5 апрель 2023, 10:14

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди
5 апрель 2023, 09:49

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди

Тижорат банклари 5 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 325 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 395 — 11 460 сўм.

Сенатда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилади
5 апрель 2023, 09:43

Сенатда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилади

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлиги ва омбудсман ҳисоботи эшитилади.

Журналист Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди
5 апрель 2023, 09:16

Журналист Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди

Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди
5 апрель 2023, 00:10

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди

Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.

Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдирган 3 шахс узоқ муддатга қамалди
4 апрель 2023, 23:24

Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдирган 3 шахс узоқ муддатга қамалди

Тошкентда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходими ўлдирилди. Унинг жасади ёқилиб, каналга ташлаб юборилган. Уч нафар айбланувчи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера топилди
4 апрель 2023, 22:49

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера топилди

Қўқон педагогика институти талабалари ётоқхонадаги хонага яширин камера ўрнатилганини билдирди. Қизларнинг сўзларига кўра, шикоятга жавобан проректор уларга ИИБга мурожаат қилгани учун танбеҳ берган, ректор эса «институт мулкига» зарар етказганини танқид қилган. Вазирлик ҳолатни назоратга олди.

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 апрель 2023, 22:00

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг электромобилидан юборган Эрдоған, Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси, хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси, ер усти метро бекатларини номлаш овозга қўйилгани, Адлия вазирлигининг ҳибсга олинган собиқ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ПМТИ ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди
4 апрель 2023, 20:19

ПМТИ ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди. Аввал улар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида бўлган.

«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди
4 апрель 2023, 20:00 1

«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди

Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, улар «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.

Ўзбекистон учта давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қарийб якунлади
4 апрель 2023, 18:38

Ўзбекистон учта давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қарийб якунлади

Ўзбекистон учта давлат билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қарийб якунлади, деди ИССВ вакили Амирбек Муҳамедов. Ишчи гуруҳ таркибига жами 47 давлат киради, 31 давлат билан фаол музокаралар олиб борилмоқда, деди у.

Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг ўртача нархи 27,7 фоизга ошди
4 апрель 2023, 18:26

Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг ўртача нархи 27,7 фоизга ошди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 134,2 млн долларлик 5026 дона автомобиль олиб кирилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 922 та автомобилга камайган, бироқ уларнинг ўртача қиймати 20,9 минг доллардан 26,7 минг долларга ошган. Етказиб бериш географияси ҳам ўзгарди.

Истанбулдаги консуллик Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
4 апрель 2023, 18:13

Истанбулдаги консуллик Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Истанбулдаги Бош консулхона сўнгги пайтларда ўзбекистонликларнинг Туркиядаги турли жиноятлар иштирокчиси бўлиб қолган ҳолатлар кўпайганини билдириб, фуқаролардан мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишларини сўради.

Финляндия НАТОга қўшилди
4 апрель 2023, 18:03

Финляндия НАТОга қўшилди

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Финляндия ташкилотга қўшилган 31-мамлакат бўлди.

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсга олингани айтилмоқда
4 апрель 2023, 17:36

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсга олингани айтилмоқда

Тармоқларда Адлия вазирлигининг бўлим бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар тарқалди. Вазирлик ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, у ҳамкасблари шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиб келганини маълум қилди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади
4 апрель 2023, 17:35

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади

Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.

Ўйинлар учун яратилган ROG Strix SCAR 18 геймингни максимал даражасини таъминлаб бера олади
4 апрель 2023, 17:00

Ўйинлар учун яратилган ROG Strix SCAR 18 геймингни максимал даражасини таъминлаб бера олади

2023 йил модели ROG Strix SCAR 18 замонавий техник характеристика ва дизайнга эга ўйин ноутбукларининг ёрқин вакилидир.

Ўзбекистонда сил, гепатит Б ва қандли диабет билан касалланиш камайган − ПМТИ
4 апрель 2023, 16:58

Ўзбекистонда сил, гепатит Б ва қандли диабет билан касалланиш камайган − ПМТИ

Ўзбекистонда 2017 йилдан 2021−2022 йилгача бўлган даврда сил, гепатит Б ва 2-тоифа қандли диабет билан касалланиши камайган. Шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш туфайли ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичи (ҳар 100 000 кишига) 2017 йилдаги 7,5 нафардан 2021 йилда 6,4 нафаргача камайган.

Тошкент вилоятида хориждан фил тиши ва буғу шоҳларини олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди
4 апрель 2023, 15:59

Тошкент вилоятида хориждан фил тиши ва буғу шоҳларини олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди

«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шоҳлари топилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг