Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди
2 ноябр 2023, 14:24

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда
2 ноябр 2023, 13:10

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.

Қаршидаги Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида Беларусь бошқарув тизими жорий этилади
2 ноябр 2023, 12:42

Қаршидаги Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида Беларусь бошқарув тизими жорий этилади

Қашқадарёдаги Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида Беларусь бошқарув тизимини жорий этиш, вилоятдаги 900 нафар дояни ушбу давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Беларусь вакиллари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишда ёрдам беришини билдирди.

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади
2 ноябр 2023, 12:19

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади

Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.

Шеробод туманида ҳоким алмашди
2 ноябр 2023, 11:48

Шеробод туманида ҳоким алмашди

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
2 ноябр 2023, 11:41

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

Тошкент вилоятидаги 106 та ижтимоий объект қурилишида 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
2 ноябр 2023, 11:28

Тошкент вилоятидаги 106 та ижтимоий объект қурилишида 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик ишлар ва 106 та объектдаги 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш аниқланди. Лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўмлик маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Олимпиадага саралашнинг сўнгги босқичига йўл олди
2 ноябр 2023, 11:04

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Олимпиадага саралашнинг сўнгги босқичига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига чиқди. Улар гуруҳдаги сўнгги ўйинда ҳиндистонлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди (статистика, видео, фото).

Ўзбекистонда ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ёшни ташкил этмоқда
2 ноябр 2023, 10:46

Ўзбекистонда ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ёшни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда январь-сентябрь оралиғида ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ни ташкил этди. Никоҳланганларнинг ўртача ёши аёлларда 22,5, эркакларда 27,3 ёш бўлган. Ажрашган оилаларнинг ярмидан кўпида фарзанд бўлмаган.

Германия суди Усмоновга қарши иш доирасида олиб қўйилган мол-мулкни қайтариш бўйича қарор чиқарди
2 ноябр 2023, 10:22

Германия суди Усмоновга қарши иш доирасида олиб қўйилган мол-мулкни қайтариш бўйича қарор чиқарди

Франкфурт-Майн суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов давомида олиб қўйилган мол-мулкларни эгаларига қайтаришни белгилади. Суд май ойида тинтувларни ноқонуний деб топганди.

Йил якунигача Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади
2 ноябр 2023, 09:50

Йил якунигача Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади

2023 йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади. «Зарбдор икки ойлик» тадбири давомида 142 та пиёдалар ўтиш жойлардаги етишмайдиган йўл белгилар ўрнатилмоқда.

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди
2 ноябр 2023, 09:30

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
2 ноябр 2023, 09:11

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» биноларини «Микрокредитбанк» сотиб олди
1 ноябр 2023, 23:50

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» биноларини «Микрокредитбанк» сотиб олди

«Микрокредитбанк» Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари харидорига айланди. Битимларнинг умумий суммаси 387 млрд сўмни ташкил этди.

Макроннинг Остонага ташрифи: Қозоғистон ва Франция нималарга келишиб олди?
1 ноябр 2023, 22:47

Макроннинг Остонага ташрифи: Қозоғистон ва Франция нималарга келишиб олди?

Эммануэль Макроннинг Остонага ташрифи чоғида стратегик минераллар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланди. Қасим-Жомарт Токаев, шунингдек, Қозоғистон Францияга нефть экспортини кўпайтиришга тайёрлигини ва уран етказиб беришда катта имкониятлар кўраётганини таъкидлади.

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди
1 ноябр 2023, 20:52

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди

ЮНEСКО Бухорони «Ижодкор шаҳарлар тармоғи»га киритди. 2025 йилда шаҳарда биринчи замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади, унда маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари мумкин бўлади.

Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректорлигига қайтди
1 ноябр 2023, 20:33

Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректорлигига қайтди

Абдуқодир Тошқулов 2021 йилгача ректорлик қилган Термиз давлат университетига қайта раҳбар бўлди. Бунгача у олий ва ўрта махсус таълим вазири, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб солиқларда қандай ўзгаришлар бўлади?
1 ноябр 2023, 18:38

Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб солиқларда қандай ўзгаришлар бўлади?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2024 йилги солиқ ўзгаришларига кўра, бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади, шакарли газланган ичимликлар учун акциз солиғи, шиналар учун утилизация солиғи, оғирлиги 10 тоннадан ортиқ юк автомобилларига йўл йиғими ва бошқалар жорий этилади.

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
1 ноябр 2023, 18:05

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари — хайрия ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди
1 ноябр 2023, 17:39

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг