23 октябрь куни Хитой давлатининг Ханчжоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари расман старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза, жами 20 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин медаль:

Илк олтин медални пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида маррага биринчи бўлиб етиб келган Шахзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан қўлга киритди.

Аёллар ўртасида VL2 класс баҳсларида эса Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан иккинчи олтинга эга чиқди.

Учинчи олтин медални эркаклар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида 42.487 сония натижа билан маррага биринчи етиб келган Азизбек Абдулҳабибов қўлга киритди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида Сафия Бурханова 13,87 метр натижа билан 4-олтин медалга эга чиқди.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида шоҳсупанинг 3 та ўрни ҳам ўзбекистонликларга насиб этди. Музаффар Турсунхўжаев олтин медаль олди.

Кумуш медаль:

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова финалда рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқди.

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида икки нафар ўзбекистонлик ўзаро беллашди. Якунда Кемран Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Найза улоқтириш дастурида иштирок этган Ёрқин Одилов 47,72 метр натижа билан кумуш медаль олди.

Баландликка сакраш баҳсларида Темур Гиязов 2 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Пара сузиш баҳсларида Ислам Асланов 2-ўринни эгаллади.

Пара дзюдо: -57 кг вазн тоифасида беллашган Ҳосият Позилжонова кумуш медалга эга чиқди. , Улжон Амриева бронза медалига сазовор бўлди.

Бронза медаль:

Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F32 классида клаб улоқтириш бўйича баҳсларда Сарвар Азимов 39.13 метр натижа билан бронза медаль олди.

Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасидаги жангда Санжар Мухторов (-58 кг) бронза медалга сазовор бўлди.

Пара дзюдо беллашувларида аёллар ўртасида J2 классида Лобар Ҳуррамова (-48 кг) якунда бронза медаль олди.

Пара енгил атлетика: эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди, у навбатдаги бронзани жамоа ҳисобига ёздириб қўйди.

Узунликка сакраш баҳсларида Урганч Эгамназаров 6,32 метр натижа билан учинчи бўлди ва 5-бронза медалига эга чиқди.

Пара сузиш баҳсларида Кирилл Паньков 3-ўринни эгаллади.

Пара дзюдо: -57 кг вазн тоифасида татамига чиққан Улжон Амриева бронза медалини қўлга киритди.

Биринчи сермедаль кунни пара дзюдочи Фотима Тоирова (-48 кг) якунлади. У бронза медалига сазовор бўлди.