Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган айрим жарималар миқдори камайтирилди
13 январ 2021, 19:16

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган айрим жарималар миқдори камайтирилди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари томонидан берилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклифи биринчи ўқишда маъқулланди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
13 январ 2021, 17:54

Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Алексей Навалний 17 январь куни Москвага қайтаётганини маълум қилди
13 январ 2021, 17:50

Алексей Навалний 17 январь куни Москвага қайтаётганини маълум қилди

Мухолифатчи Алексей Навалний 17 январь куни Россияга қайтаётгани ҳақида маълум қилди. У августдаги захарланишдан сўнг Германияда даволанаётган эди. Айни дамда эса Россияда Навалнийга нисбатан фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатилган.

Энергетика вазирлиги Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси бўйича изоҳ берди
13 январ 2021, 17:28 1

Энергетика вазирлиги Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси бўйича изоҳ берди

Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси Ўзбекистоннинг ички бозорига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қўшни мамлакатлардан электр энергия импорт қилинмоқда. Унинг бир қисмигина Афғонистонга экспорт қилинишини Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
13 январ 2021, 16:48

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди
13 январ 2021, 16:15

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов ўз лавозимидан озод этилди. Маълумотга кўра, Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтади. Ботиржон Сулаймонов эса Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади.

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди
13 январ 2021, 15:58

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди

Тошкент шаҳрида масофани сақламаслик оқибатида 5 та машина бир бирига урилиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида икки ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл кишига ўлим жазоси ижро қилинди
13 январ 2021, 15:52

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл кишига ўлим жазоси ижро қилинди

АҚШда федерал ҳукумат қарорига кўра 1953 йилдан бери илк бор аёл киши қатл этилди. Жазо танага ўлим инъекциясини юбориш орқали амалга оширилган.

Тошшаҳартрансхизмат велосипед йўлаклари бўйича таклифлар қабул қилмоқда
13 январ 2021, 15:43

Тошшаҳартрансхизмат велосипед йўлаклари бўйича таклифлар қабул қилмоқда

Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади
13 январ 2021, 15:20

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади

Тошкент шаҳрида филология,мамлакатшунослик, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ҳамда биотиббиёт каби йўналишарни ўз ичига олган Санкт-Петербург университети филиали ташкил этилмоқда.

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилиши мумкин
13 январ 2021, 14:42

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилиши мумкин

Автомобил ҳайдовчилари тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдорини қисқартириш таклиф этилмоқда. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари ҳам ўзгартирилиши мумкин.

Telegram фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди
13 январ 2021, 13:58

Telegram фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди

Cўнгги 3 куннинг ўзида Telegram орқали бутун дунё бўйлаб 25 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтди ва фаол фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди

2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди
13 январ 2021, 13:36

2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди

Молия вазирлигига кўра, 2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган ва бу миқдорнинг 168,8 млрд сўми бюджетга қайтарилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар энди жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади
13 январ 2021, 12:49

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар энди жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳам кўриб чиқилади. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.

Жиззахда қулаган бино юзасидан жиноят иши очилди
13 январ 2021, 12:08

Жиззахда қулаган бино юзасидан жиноят иши очилди

10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Каттақўрғонда уч бола заҳарланишдан вафот этди (янгиланди)
13 январ 2021, 10:31

Каттақўрғонда уч бола заҳарланишдан вафот этди (янгиланди)

Самарқанд вилоятида бир оиланинг барча аъзолари заҳарланди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола вафот этди.

Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
13 январ 2021, 09:52

Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Krantas Group ва Тўйтепа металлоконструкциялар заводи Тошкент вилоятида ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Жумладан, енгил зирхли автомобиллар, автоцистерна, тракторлар, юк ва ахлат ташувчи, қор тозаловчи ва бошқа машиналарни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Президентга тақдимот қилинган лойиҳа 55 млн долларга баҳоланмоқда.

ОАВ: Ўзбекистон электр станцияларидаги муаммолар туфайли Афғонистонда электр тақчиллиги юз берди
13 январ 2021, 09:42

ОАВ: Ўзбекистон электр станцияларидаги муаммолар туфайли Афғонистонда электр тақчиллиги юз берди

Ўзбекистон электр станцияларидаги «техник муаммолар» туфайли Афғонистонга етказиб берилаётган энергия қуввати 450 МВтдан 300 МВтгача тушиб кетди. Афғон ОАВлари бунинг натижасида Қобулнинг катта қисмида электр тақчиллиги юзага келганини айтмоқда. Ҳозирда қувват 400 МВтгача тикланди. Энергетика вазирлиги шартномада келишилган қувватнинг 85 фоизи миқдорида етказилаётганини тасдиқлади.

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган
13 январ 2021, 00:18

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган

Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.

Ўзбекистонда ислом молиясига асосланган нобанк кредит ташкилотлари очилади
12 январ 2021, 22:49 1

Ўзбекистонда ислом молиясига асосланган нобанк кредит ташкилотлари очилади

Марказий банк ислом молияси концепциясини ўз ичига олган нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Нобанк ташкилотларга кўпроқ хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг