Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 Олимпиада ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига йўл олди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

1 ноябрь куни Тошкентдаги «Миллий» стадионида Ҳиндистонга қарши бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида футболчилар саралашнинг кейинги босқичига йўл олишлари учун ғалаба қозонишлари шарт эди. Ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «С» гуруҳидан иккинчи ўринни эгаллади, голларга Нилуфар Қудратова (2-дақиқада) ва Людмила Карачик (50-, 82-дақиқаларда) муаллифлик қилди.

Бунгача терма жамоа Вьетнамни мағлуб этган (1:0) ва Японияга имкониятни бой берганди (0:2).

олимпиада, футбол

Австралия, Шимолий Корея, Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари саралашнинг ҳал қилувчи босқичига чиқди. Регламентга кўра, «С» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоа «А» гуруҳи ғолиби Австралия билан, Шимолий Корея терма жамоаси эса Япония билан тўқнаш келади.

2024 йил 24−28 февраль кунлари уй ва сафар ўйинларида ўз жуфтликларида ғолиб чиққан икки жамоа 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги илк ўйин Тошкентда бўлиб ўтади.

Статистика

олимпиада, футбол

Видео

Фото