Ўзбекистонда никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши 2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида эркаклар учун 37 ёшни, аёллар учун 32,9 ни ташкил этди. Бу ҳақда Cтатистика агентлигининг 2023 йилнинг 9 ойидаги демографик ҳолат бўйича пресс релизида маълумот берилган.

Бу давр давомида жами 184 минг 461 та никоҳ қайд этилган. Ажрашишлар сони эса 37 654 тани ташкил этган. Никоҳланганларнинг ўртача ёши аёлларда 22,5 ёш, эркакларда эса 27,3 ёш бўлган. Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган (жами никоҳларнинг 74,6 фоизи).

Инфографика: Cтатистика агентлигиИнфографика: Cтатистика агентлиги

2023 йил январь-сентябрь ойларида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 37,7 минг бирликни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 мингтага ёки 1,9 баробарга кўпайгани кузатилди.

»никоҳ,

Никоҳдан ажралишлар шаҳар жойларида 22,7 мингтани (60,3 фоиз), қишлоқ жойларида 15 мингтани (39,7 фоиз)ни ташкил этди. Фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони 19 минг 94 тани ташкил этган. Бу жами ажрашганларнинг 50,7 фоизига тўғри келади. 27,2 фоиз ҳолатда 1 нафар фарзанд билан, 22,1 фоиз ҳолатда 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан ажралиш қайд этилган.

»никоҳ,

Маълумот ўрнида, 2022 йил бўйича никоҳланган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 26,5 ёшни ташкил этган.

Ўтган йил давомида никоҳдан ажрашишлар сони 48,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли кўпайгани кузатилган. Мисол учун, 2018 йилда 32,3 мингта, 2019 йилда 31,4 мингта, 2020 йилда 28,2 мингта, 2021 йилда 39,3 мингта ажрашиш қайд этилган. Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 39,2 ёшни, аёллар учун 33,1 ёшни ташкил этган.

2022 йилдаги никоҳдан ажрашганларнинг фарзандлар сони бўйича тақсимланиши қуйидагича: 34,3 фоизи фарзандсиз, 41,9 фоизи бир фарзанди билан, 23,8 фоизи 2 ва ундан ортиқ фарзанди билан ажрашган.