Абдуқодир Тошқулов Сурхондарё вилоятидаги Термиз давлат университети ректорлигига қайтди, дея хабар бермоқда «Янги Ўзбекистон» нашри.

У мазкур лавозимдан 2021 йилнинг январь ойида кетиб, олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланганди.

Ундан сўнг 2022 йил декабрь ойидан президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига киришди. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.

Бундан ташқари, у 2022 йилнинг февралида Ўзбекистон волейбол федерациясига раҳбар этиб тайинланган.