1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Йиғилишда фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида меҳр-мурувват ишларини уюштирган, ногирон болаларга ёрдам берувчи «Юрак амри» лойиҳасига бошчилик қилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) фонд раҳбари ўринбосари — «Вақф» хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Унинг лойиҳаси 2020 йилда Ўзбекистонда бошланган пандемия даврида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат тарқатиш учун ташкил топган. 2022 йилнинг апрель ойида фонд «Жаннатдаги қасрлар 25+» лойиҳаси орқали 30 та хонадон қуриб, муҳтожларга топширган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Май ойига келиб хайрия фонди вақтинча ёпилган. Ўшанда Сардор Раҳимхон қарор ортидан хатоларни ислоҳ қилиб, расмий фаолиятга тайёргарлик кўриш мақсад қилинганини таъкидлаганди.