Самарқанд ва Фарғона вилоятларида совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди, деб хабар берди «Ўзсувтаъминот» корхонаси матбуот хизмати.

16 ноябрдан Самарқанд шаҳрида совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:

  • аҳоли учун — 1 кубометр учун 2500 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометр учун 5700 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 5700 сўм.

Канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли учун — 1 кубометр учун 1600 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1 куб метри учун 4300 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1 куб метри учун 4300 сўм.

«Тарифларнинг ошиши ходимларнинг иш ҳақи ва солиқ тўловлари, электр энергияси учун тўловлар, кредитларни қайтариш ҳамда тизимни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун маблағга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ», — дейилади хабарда.

«Ўзсувтаъминот» компанияси маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда Самарқанд вилоятида марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти даражаси 54,6 фоиздан 73,1 фоизга, канализация хизматлари билан қамров даражаси 9,8 фоиздан 18,7 фоизга ошган. Келгуси беш йилда бу кўрсаткичларни мос равишда 92,5 ва 45,1 фоизга етказиш режалаштирилган.

Фарғонада 15 ноябрдан совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:

  • аҳоли учун — 1 кубометр учун 1900 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 2991 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 2991 сўм.

Канализация хизматлари учун:

  • аҳоли учун — 1 кубометр учун 450 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 777 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри 777 сўм.

Корхона баёнотида таъкидланишича, Фарғона вилоятида уч йил давомида марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 67,1 фоиздан 76,3 фоизга, канализация хизматлари қамрови эса 16,8 фоиздан 17,5 фоизга ошган. Келгуси беш йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни 95 фоизга, оқова сув билан таъминлашни эса 32 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ҳар икки ҳудудда қўшимча сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш, янги сув ва канализация иншоотларини қуриш режалаштирилган.