HONOR компанияси ўзбекистонликлар орасида ўзига хос овозни топиш мақсадида ташкиллаштирилаётган HONOR OVOZI лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. 2023 йил 9 октябрдан 25 октябргача исталган Ўзбекистон фуқароси «овоз элчиси» бўлиш учун лойиҳада иштирок этиши мумкин эди, унинг овози бутун мамлакат бўйлаб HONOR реклама роликлари ва онлайн материаллар сўнггида янграйди.

25−29 октябрь кунлари HONOR бренди ҳакамлар ҳайъати аъзолари компания номи тўғри талаффуз қилинганлиги, овознинг кучлилиги, «ранги» ва ишонарлилигини баҳолаган ҳолда «Go Beyond HONOR» ибораси талаффуз қилинган 10 000 дан ортиқ овоз намуналарини тинглашди ҳамда 30 нафар финалчини танлади. Оммавий овоз бериш натижаларига кўра, улардан бири бутун оила учун HONOR маҳсулотлари тўпламига эга бўлади: тўртта смартфон, ноутбук, симсиз қулоқчин, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб шуҳрат қозонади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида ўзбекистонликлар 30 октябрдан 5 ноябргача ўзининг севимли иштирокчисига овоз бериш орқали ғолибни аниқлаши мумкин. Ўзбекистондаги бўлажак HONOR элчисига овоз бериш учун танлов сайтига кириб, финалчиларнинг аудио намуналарини тинглаш ва ноёб деб топилган овоз соҳибига овоз бериш керак бўлади.

HONOR 2023 йил 6 ноябрда овоз бериш натижаларини умумлаштиради ва эълон қилади. HONOR OVOZI лойиҳаси натижаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун Instagram`даги расмий бренд саҳифасига обуна бўлишингиз ёки hihonor.com сайтидаги янгиликларни кузатиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.