Тошкентда 2 та «гармошка»ли электробус ҳаракатланишни бошлади
6 декабр 2023, 10:27

Тошкентда 2 та «гармошка»ли электробус ҳаракатланишни бошлади

Тошкентдаги 14-сонли йўналишда ўта катта сиғимли электробуслар хизмат кўрсатишни бошлади. Улар King Long автобуслари ишлаб чиқарувчи завод томонидан бонус тариқасида берилган.

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди
6 декабр 2023, 10:11

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди. У 2017 йилдан буён Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи бўлиб ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнини эгаллади.

Тошкентда Бузрук Бузруков қўлга олинди
6 декабр 2023, 09:54

Тошкентда Бузрук Бузруков қўлга олинди

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланиб Бузрук Бузруков қўлга олинди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

АЭХА Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни маъқуллади
6 декабр 2023, 09:40

АЭХА Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни маъқуллади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича бешта янги лойиҳани маъқуллади. Улар орасида юқори сифатли нур терапияси орқали саратондан ўлимни камайтириш кабилар бор.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонда ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 11 та медални қўлга киритди
6 декабр 2023, 09:24

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонда ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 11 та медални қўлга киритди

Арманистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медаль — 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports
6 декабр 2023, 09:12

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди
5 декабр 2023, 23:39

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган «Салимбой» лақабли тадбиркор Салим Абдувалиевни қўлга олди.

ЯТТлардан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқлар уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади
5 декабр 2023, 23:31

ЯТТлардан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқлар уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади

Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммалари маълумотлар базасини автоматлаштиришда юзага келган техник хато билан боғлиқ бўлганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди
5 декабр 2023, 23:13

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди

Пойтахт халқ депутатлари кенгаши «Янги Тошкент» лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилишини маъқуллади.

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради
5 декабр 2023, 22:47

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради

Ўзбекистон Экология вазирлиги ва Tadweer (БАА) компанияси COP28 доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида «яшил» технологияларни жорий этиш, шунингдек, чиқиндиларни электрга айлантириш заводини ишга туширишни назарда тутувчи меморандумни имзолади.

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда
5 декабр 2023, 19:00

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда

24 январгача Click компанияси 1 млрд сўм ўйналувчи акция ўтказмоқда. Асосий пул мукофотларидан ташқари, иштирокчиларда ҳар кунлик совринларни ютиб олиш имконияти бор.

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
5 декабр 2023, 17:19

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўзбекистонда 2023 йил кузи, хусусан, ноябрь ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Фаслнинг сўнгги ойида ҳарорат +28 даражагача кўтарилди. Республика бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади
5 декабр 2023, 16:56

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга 23 декабрдан 7 январгача 50 фоизлик чегирма берилади.

Beeline Тошкент марказидаги бош офисини сотмоқда
5 декабр 2023, 16:27

Beeline Тошкент марказидаги бош офисини сотмоқда

Beeline компанияси «бошқа бинога кўчиб ўтиш муносабати билан» Амир Темур майдони ёнидаги бош офис биносини сотмоқчи эканини маълум қилди.

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
5 декабр 2023, 15:46

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди

Москва — Термиз йўналишида учаётган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

Йил бошидан бери ноқонуний майнинг билан шуғулланган 29 киши ушланди
5 декабр 2023, 15:28

Йил бошидан бери ноқонуний майнинг билан шуғулланган 29 киши ушланди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 58,2 млрд сўмлик электрни ўғирлаш орқали майнинг фаолияти билан шуғулланиш бўйича 26 та ҳолат аниқланди. Бунинг учун 29 киши ўғриликда айбланиб, процессуал тартибда ушланган.

Германия Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштиришни ривожлантириш учун 9 млн евролик грант ажратади
5 декабр 2023, 14:50

Германия Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштиришни ривожлантириш учун 9 млн евролик грант ажратади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштириш бўйича хусусий сектор салоҳиятини ошириш ҳамда иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлашув лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қиймати 9 млн евролик (грант маблағи) келишув имзолади.

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди
5 декабр 2023, 13:33

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди

Адлия вазирлиги қарғиш учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тарзидаги маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бундай ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, деди вазирлик.

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди
5 декабр 2023, 13:12

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди

Чилонзор туманида қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланган шахслар ушланди. Улар фуқарога пулларни 10 минг долларга сотган.

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди
5 декабр 2023, 13:11

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди

Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг