Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябрь ойида автомобиллар сотуви 147,5 мингтани ташкил этиб, октябрь ойига нисбатан 19 фоизга пасайганини маълум қилди. Электромобиллар сотуви кетма-кет учинчи ой пасайди.
Пойтахт ИИББ Humo Arena`да бўлиб ўтадиган Hammali & Navai гуруҳининг концертига камида бир соат олдин келишни ва электрон чипталарни қоғозга алмаштиришни тавсия қилди. Аввалроқ ушбу мажмуанинг кириш қисмида Jah Khalib концерти бошланишидан олдин тиқилинч ва тартибсизликлар юз берганди.
Ўзбекистонда брендлар номи остида ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга қатор имтиёз ва енгилликлар берилади. Хусусан, уларнинг халқаро стандартларни жорий қилишдаги харажатлари қоплаб берилади ҳамда хомашёлари божхона тўловларидан озод қилинади.
Савдо-саноат палатаси президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра тадбиркорлик субъектларига «амнистия» эълон қилиш ва Солиқ кодексининг 227−1-моддасига асосан белгиланган 400 млрд сўмлик жаримани ҳисобдан чиқариш режалаштирилган. Моддада белгиланган жазони енгиллаштириш ҳам таклиф этилмоқда.
Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди. Улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Блогер, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган Отабек Ахлиддиновга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У товламачилик ва талон-торож қилиш қилишда айбли деб топилган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини тузди. Номзодлар эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси, иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги ва ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлигига қараб баҳоланган.
Декабрь ойининг 15 кунида ҳудудлар бўйлаб жами 73 млрд 274 млн сўмлик газ ва электр талон-торож қилингани аниқланди. Энергетика вазирлиги айрим «тадбиркор»ларнинг ноқонуний фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга жиддий таъсир кўрсатаётганини қайд этди.
Asialuxe Travel миллий туроператори 2024 йилда тренд йўналишларидан бири бўлиши кутилаётган Шри-Ланка орол-мамлакатига саёҳат хақида саволларга жавоб берди.
Европа Иттифоқи «Микротех» эгаси ва бош директори Андрей Хохлунга нисбатан санкция киритди. Ўзбекистонда туғилган россиялик тадбиркор Европадан яримўтказгичларни реэкспорт қилиш орқали Россия ҳарбий саноатига ёрдам беришда айбланган. Сентябрда АҚШ ҳам Хохлунни санкциялар рўйхатига киритганди.
Президент Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофотнинг тақдирлаш маросимида «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини таъкидлади. У Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази ҳамда коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф қилди.
Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Қатар амири коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументини очиб берди. «Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади», — дейилади хабарда.
«НОҚулай шаҳар» лойиҳасининг навбатдаги сонида пойтахт қандай қилиб ўз аҳолисини, жумладан, ногиронлиги бор инсонлар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва фарзандларини аравачада олиб кетаётган ота-оналарни юқорига кўтарилиб, пастга тушишга мажбурлаётганини тасвирга олдик.
Икром Хидиров Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).
Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.
Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмагани ва макропруденциал вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани сабабли битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишига чекловлар киритди. Шунингдек, регулятор 4 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.
Сешанбага ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида ҳозирча 118 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг