5 декабрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Бельгиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов Брюссель шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ғайрат Фозилов 1974 йил 14 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. Шунингдек, ТИВ марказий аппаратида, Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Франция, ва Бельгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган.

2018−2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган. 2015−2017 йиллар ва 2021 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ғайрат Фозилов 2017—2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.