Тошкент шаҳрида 2 та ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракатланишни бошлади, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат».

Қайд этилишича, улар Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли King Long русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод — «Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd» томонидан бонус тариқасида қўшимча равишда тақдим этилган.

Мазкур ўта катта сиғимли электробуслар 2023-йил 6 декабрь кунидан бошлаб, «2-автобус саройи»га бириктирилган 14-сонли «ТТЗ АШБ — Тошкент вокзали» автобус йўналишида хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт автобус парки 20 апрелдан Хитойда ишлаб чиқарилган янги автобуслар билан тўлдирила бошланди. Шу куни йўналишларга 400 та машина чиқарилди. Улар орасида 114 дона узунлиги 18 метрли гормошкали автобуслар, 169 та электробус ҳамда 117 та газда ҳаракатланувчи автобуслар мавжуд эди.