Beeline уяли алоқа оператори Тошкент марказидаги — Амир Темур майдони ёнида жойлашган бош офис биносини сотишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди.

Сотиш қарори «бошқа бинога кўчиб ўтиш муносабати билан» қабул қилинган.

Beeline эгаллаган бино 1988 йилда қурилган ва 2014 йилда реконструкция қилинган. Мулк 6 қаватдан иборат. Умумий майдони 14 739 кв. м., шунингдек, 75 ўринли ерусти парковкаси мавжуд. Нарх бўйича маълумот келтириб ўтилмаган.

beeline, амир темур майдони, тошкент

Бошқа бинога кўчиб ўтиш сабабли Шайхонтоҳур тумани Қоратош массиви манзилида жойлашган 3 қаватли офис биноси ҳам сотилмоқда. Муассаса 2010 йилда қурилган ва 2015 йилда реконструкция қилинган. Умумий майдони 2595 квадрат метрни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Амир Темур майдони ёнидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» офислари жойлашган офис бинолари «Микрокредитбанк» (MKBank) томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинганди. Уларнинг умумий майдони 11 011 квадрат метрга тенг.