Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди
8 декабр 2023, 09:48

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди

Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.

Янги йил муносабати билан Bobur Residence акция эълон қилди
8 декабр 2023, 09:00

Янги йил муносабати билан Bobur Residence акция эълон қилди

31 декабргача Bobur Residence турар-жой мажмуасида хонадонларни 31% гача чегирма билан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, харидорлар учун фойдали фоизсиз муддатли тўлов дастури ҳам мавжуд.

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент
7 декабр 2023, 22:12

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент

Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди
7 декабр 2023, 18:07

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди

Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди
7 декабр 2023, 17:08

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди

Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (8−10 декабрь)
7 декабр 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (8−10 декабрь)

Ўзбекча триллер ва еттита премьера, Humo Fest ҳип-ҳоп тадбири, «Шарқона бозор», юмористик шоулар, ижодий маҳорат дарслар, спектакллар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди
7 декабр 2023, 16:03

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.

Такси бозорида фискаллаштиришни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарур — Солиқ қўмитаси
7 декабр 2023, 15:49

Такси бозорида фискаллаштиришни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарур — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси такси бозорини тартибга солиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди. Yandex Go интеграциясидан кейин 6 кун ичида 13,5 млрд сўмлик 800 минг 483 та чек шакллантирилган. Яқин кунларда Uklon ва MyTaxi фойдаланувчилари ҳам фискал чекларни ола бошлайди.

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади
7 декабр 2023, 15:21

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади

Россия парламентининг юқори палатаси мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови санасини 2024 йил 17 мартга белгилади. Владимир Путин сайловда иштирок этиш қарорини ҳали эълон қилгани йўқ.

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди
7 декабр 2023, 15:03

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди

Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди
7 декабр 2023, 15:00

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг «Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка» номли мемуари нусхасини совға қилди.

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди
7 декабр 2023, 12:57

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди

Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.

Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди
7 декабр 2023, 12:43

Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари гул кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 5 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
7 декабр 2023, 12:39

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.

«Ўзбекнефтгаз» рейтинги пасайтирилди ва прогноз ёмонлашди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бирига нима бўляпти?
7 декабр 2023, 11:54

«Ўзбекнефтгаз» рейтинги пасайтирилди ва прогноз ёмонлашди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бирига нима бўляпти?

S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширди. Мажбуриятларнинг бузилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли камайгани сабабли прогноз «салбий»га ўзгарган.

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жиноят оламининг жами 150 дан ортиқ вакиллари ушланди
7 декабр 2023, 11:22

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жиноят оламининг жами 150 дан ортиқ вакиллари ушланди

«Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, 64 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Андижонда ўзидан «етакчи» ясаб олган 4 киши, Бухорода эса криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
7 декабр 2023, 11:03

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди

2022 йил бошида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди.

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?
7 декабр 2023, 11:01

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?

Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.

Тошкентда 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка ҳукм ўқилди
7 декабр 2023, 10:37

Тошкентда 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка ҳукм ўқилди

Суд кўчада 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Yandex Go хизмати таксопарклар учун комиссияни оширди
7 декабр 2023, 10:29

Yandex Go хизмати таксопарклар учун комиссияни оширди

Yandex Go хизмати Ўзбекистонга тўлайдиган ҚҚС сабаб таксопарклар учун комиссия миқдорини оширганини тасдиқлади. Шу билан бирга, хизмат вакилларининг таъкидлашича, таксопарклар ўз комиссиясининг камайтиришини кутиш мумкин. Айрим таксопарклар буни тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг