Вазир Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди
29 январ 2021, 22:27 1

Вазир Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 январ 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда коррупцияда айбланган амалдорларни кўча тозалаш орқали жазолаш таклиф қилингани, Хитойда давлат компанияси собиқ раҳбарининг коррупция ва хотинбозлик учун қатл этилгани, AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга қўлламаслик тавсия қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«TEMIRYO'L SUG’URTA» га Standard&Poor's агентлиги томонидан халқаро рейтинг берилди
29 январ 2021, 19:00

«TEMIRYO'L SUG’URTA» га Standard&Poor's агентлиги томонидан халқаро рейтинг берилди

«TEMIRYO'L SUG’URTA» 2002 йилдан буён ўз фаолиятини амалга ошириб келади ва халқаро рейтингга эга бўлган Ўзбекистоннинг биринчи нодавлат суғурта компанияси ҳисобланади. Компанияга Standard&Poor's агентлиги томонидан «B+» даражада баҳоланди. «TEMIRYO'L-SUG'URTA» универсал суғурта компанияси бўлиб, у сизга бозорда талабгир мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларининг барча турларини тақдим этади (реклама ҳуқуқлари асосида).

Кўп қаватли уйларда яшайдиганлар гаражлари учун солиқ тўлайди
29 январ 2021, 17:36

Кўп қаватли уйларда яшайдиганлар гаражлари учун солиқ тўлайди

Давлат солиқ қўмитаси вакили жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлашини маълум қилди. Унинг айтишича, тураргоҳ учун алоҳида кадастр ҳужжати ҳам расмийлаштирилади.

Суд «Универсам» биноси жойлашган ерни тортиб олиш бўйича Тошкент ҳокими қарорини бекор қилди
29 январ 2021, 17:26

Суд «Универсам» биноси жойлашган ерни тортиб олиш бўйича Тошкент ҳокими қарорини бекор қилди

Тошкент туманлараро маъмурий суди Юнусобод туманидаги 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни («Универсам») олиб, «Urban Developers»га бериш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

Мактаб таълимини такомиллаштириш бўйича ғоялар портали очилди
29 январ 2021, 17:25

Мактаб таълимини такомиллаштириш бўйича ғоялар портали очилди

ХТВ мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ғоялар ва таклифлар порталини ишга туширди. Порталда таълим сифатини ошириш, инклюзия, инновация, мактаб инфратузилмаси ва бошқаларга оид ғояларини тақдим этиш мумкин.

Депутатлар сайлов кунини кўчиришга оид қонунни қабул қилди, ҳужжат Сенатга юборилади
29 январ 2021, 16:55

Депутатлар сайлов кунини кўчиришга оид қонунни қабул қилди, ҳужжат Сенатга юборилади

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишга оид қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилади. Агар Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво қизиши кутилмоқда
29 январ 2021, 16:49

Дам олиш кунлари ҳаво қизиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйича илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4−6 даражага юқори бўлади.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга ОТМга кириш имконияти берилади
29 январ 2021, 16:10

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга ОТМга кириш имконияти берилади

Қамалгунига қадар ОТМда таълим олган фуқаролар эндиликда ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, жазони ўташ даврида ОТМга кириш имконияти ҳам берилиши ва уларга алоҳида жазони ўташ тартибини жорий этиш кўзда тутилган.

The Guardian: 7 нигериялик Ўзбекистонга футбол ўйнаш учун алдов йўли билан олиб келинган
29 январ 2021, 16:06

The Guardian: 7 нигериялик Ўзбекистонга футбол ўйнаш учун алдов йўли билан олиб келинган

The Guardian нашри маълумотига кўра, нигериялик 7 нафар ёш йигит ўзини футбол агенти деб таништирган шахс томонидан Ўзбекистонга алдов йўли билан олиб келинган. Уларга профессионал футболда фаолият бошлашлари учун ёрдам бериш ваъда қилинган.

«Шавкат Мирзиёев Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти
29 январ 2021, 15:42

«Шавкат Мирзиёев Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида президентлик муддати давомида авторитар ҳокимият ўрнатиш хоҳиши йўқлигини айтиб, Ўзбекистон мисолини келтирди. «Каримов даврида кучли диктатура эди. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Агар диктатура ўрнатаман деса, Каримовнинг диктатурасини давом эттирса бўларди. Давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ», — деди Жапаров.

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди
29 январ 2021, 15:28 1

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди

Президент иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсидида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини илгари сурди. Ҳар бир ҳудуддан 100 тадан ғоя — жами 1400 та ғоя йиғилиши кутилмоқда.

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади
29 январ 2021, 15:14

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Марказий банк эндиликда валюталар курсини ҳар банк иш кунида белгилаб боради. Ҳозир валюталар курси ҳар сешанба куни янгиланади.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
29 январ 2021, 13:08

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди
29 январ 2021, 13:01

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti-2» автомашинаси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборади. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Жазони ўтаётган фуқаролар видеоалоқа орқали қариндошлари билан мулоқот қила олади
29 январ 2021, 12:56

Жазони ўтаётган фуқаролар видеоалоқа орқали қариндошлари билан мулоқот қила олади

Жазони ўтаётган маҳкумлар эндиликда видеоконференцалоқа орқали қариндошлари билан онлайн режимда учраша оладилар. Ушбу имкониятни йўлга қўйиш учун барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланади.

Каттақўрғонда бедарак йўқолган қиз топилди
29 январ 2021, 12:48

Каттақўрғонда бедарак йўқолган қиз топилди

Самарқанд вилоятида 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган вояга етмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. У бундан аввал 2 нафар фуқаролар томонидан зўрлангани ҳақида мурожаат қилган.

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади
29 январ 2021, 12:38

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади

Ўзбекистонда 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши икки маротаба эмланиши учун 15 миллион доза вакцина олиб келиниши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 50 мингга яқин аҳоли эмланиши режалаштирилмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди
29 январ 2021, 12:27

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди
29 январ 2021, 12:08

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг