Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабалар учун қишки таътилда мамлакат бўйлаб парвозларда чегирма тақдим этилади, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways.

Қайд этилишича, 50 фоизлик чегирма талабалар учун 23 декабрдан 7 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класс учун амал қилади.

Чипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Чегирма электрон ҳаридлар учун амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ОТМ талабалари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрда бошланиб, 2024 йил 7 январигача давом этади. Вазирлик бу тартиб фақат давлат таълим муассасаларига тегишлилиги, нодавлат таълим ташкилотлари учун эса тавсиявий эканини билдирган.