Арманистонда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон спортчилари 11 та медаль — 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Турнирнинг жамоавий баҳсларида россиялик боксчилар биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Арманистон терма жамоаси эгаллади.

Олтин медаль:

  • -57 кг: Севара Маматова;
  • +80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова;
  • -60 кг: Ферузжон Саъдуллаев;
  • +80 кг: Ислом Салиҳов.

Кумуш медаль:

  • -46 кг: Мафтуна Мусурмонова;
  • -75 кг: Мафтуна Янгиева;
  • -63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов.

Бронза медаль:

  • -46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов;
  • -66 кг: Акбар Аҳмадов;
  • -50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров;
  • -70 кг: Норбек Абдуллаев.