Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни нобуд қилганлик учун жарима миқдори оширилди
13 декабр 2023, 12:59

Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни нобуд қилганлик учун жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик учун жарималар 5−10 баробарга оширилди.

Тошкент шаҳри ва 5 вилоятдаги газ «заправка»ларнинг ярми ишлашни тўхтатди
13 декабр 2023, 12:17 1

Тошкент шаҳри ва 5 вилоятдаги газ «заправка»ларнинг ярми ишлашни тўхтатди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг беш вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларининг ярми вақтинча ёпилди. 13 декабрдан ушбу ҳудудларда 1179 та шохобчадан 547 таси ишламоқда.

Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар энди чигит экишдан аввал биржада тузилади
13 декабр 2023, 12:08

Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар энди чигит экишдан аввал биржада тузилади

Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда 2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар чигит экишдан аввал биржада савдо ўтказиш орқали тузилиши маълум қилинди. Фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш учун кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади.

Президент масъулларга қишни беталафот ўтказиш бўйича топшириқ берди
13 декабр 2023, 11:25

Президент масъулларга қишни беталафот ўтказиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бош вазир, унинг ўринбосарлари, ФВВ, ИИВ, Энергетика вазирлиги раҳбарлари ва ҳокимлар билан қишни беталафот ўтказиш ҳақида гаплашиб, газ ва электр муаммолари кўпайганини қайд этди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари узлуксиз иш тартибига ўтиши белгиланди.

«Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди». ИИББ вакили «кўча болалари»нинг жиноятлари ҳақида
13 декабр 2023, 10:50

«Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди». ИИББ вакили «кўча болалари»нинг жиноятлари ҳақида

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев «кўча болалари» қарздор фуқаролардан қўрқитиш ва дўппослаш йўли орқали пул ундириб келганини айтди. «Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди, десам нотўғри бўлмайди», — деди у.

Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила қайд этилди
13 декабр 2023, 10:35

Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила қайд этилди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 3−4 балли зилзила содир бўлди. Унинг кучи туташ ҳудудлар, жумладан, Самарқанд вилояти туманларида ҳам сезилди.

Аббосбек Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди
13 декабр 2023, 10:33

Аббосбек Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди

ЦСКА клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2023 йилда жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси номига номзод бўлди. Рўйхатда, шунингдек, Жуд Беллингем, Гави, Ламин Ямал, Алехандро Гарначо каби футболчилар бор.

«Бизда етарлича далиллар бор». Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — жиноий фаолиятда гумон қилинган шахслар ҳақида
13 декабр 2023, 10:04

«Бизда етарлича далиллар бор». Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — жиноий фаолиятда гумон қилинган шахслар ҳақида

Тошкент шаҳар ИИББда жиноий фаолиятда гумон қилиниб, қўлга олинган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар мавжуд, деди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев. У қўлга олинган шахслардан жабрланган фуқароларни «қўрқмасликка» ва ариза беришга чақирди.

Ўзбекистондан Канадага мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
13 декабр 2023, 09:31

Ўзбекистондан Канадага мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди.

Тошкентда автобус бошқаруви вақтида телефон ишлатган 7 ҳайдовчи ишдан олинди
13 декабр 2023, 09:14

Тошкентда автобус бошқаруви вақтида телефон ишлатган 7 ҳайдовчи ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди. Етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга бориб, объектларнинг қишга тайёргарлигини текширди
12 декабр 2023, 23:02

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга бориб, объектларнинг қишга тайёргарлигини текширди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалар ва Учтепа туманидаги иссиқлик марказида бўлиб, объектларнинг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.

«Йиллар давомида кузатувга олинган». Пойтахт ИИББ — жиноий гуруҳларни қўлга олиш ҳақида
12 декабр 2023, 21:27

«Йиллар давомида кузатувга олинган». Пойтахт ИИББ — жиноий гуруҳларни қўлга олиш ҳақида

Пойтахт ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноий гуруҳ вакиллари йиллар давомида кузатилгани, далиллар етарлилигидан сўнг уларга рейдлар бошланганини билдирди. Шунингдек, у рейдлар қўшни давлатларда ўтказилаётгани ёки Jah Khalib концертидаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини айтди.

Қонунчилик палатаси йиғилишида рақобат тўғрисидаги қонун кун тартибидан чиқарилди
12 декабр 2023, 17:45

Қонунчилик палатаси йиғилишида рақобат тўғрисидаги қонун кун тартибидан чиқарилди

Қонунчилик палатаси депутатлари рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқарди. Унда давлат ёрдами бўйича лойиҳаларни Рақобат қўмитаси билан маслаҳатлашишни мажбурий қилиш, айрим санкцияларни юмшатиш таклиф этилганди.

Салим Абдувалиев қамоққа олиниб, унга қўйилган айблов тоифаси ўзгартирилди
12 декабр 2023, 17:09

Салим Абдувалиев қамоққа олиниб, унга қўйилган айблов тоифаси ўзгартирилди

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлади. Жиноят ишининг айблови ўзгартирилиб, янада оғирроқ жазо назарда тутилган.

«Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган» — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари
12 декабр 2023, 16:07

«Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган» — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари

Тошкент шаҳар ИИББ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, тадбиркор Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган ва қидирувга берилмаган.

NRG «Яшаш учун вақт» тадқиқоти натижалари билан бўлишди
12 декабр 2023, 15:00

NRG «Яшаш учун вақт» тадқиқоти натижалари билан бўлишди

NRG қурилиш компанияси Тошкент аҳолиси орасида тадқиқот ўтказиб, улар ҳаётининг турли жабҳаларига қанча вақт сарфлашларини аниқлади ва тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонда чегарада ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда
12 декабр 2023, 14:32

Ўзбекистонда чегарада ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар божхона расмийлаштирувидан ўтказишда чегарада ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Titan Airways юк самолёти «носозлик» туфайли Тошкентдан уча олмади
12 декабр 2023, 14:28

Titan Airways юк самолёти «носозлик» туфайли Тошкентдан уча олмади

Британиянинг Titan Airways авиакомпаниясининг А330−300 юк самолёти носозлик туфайли Тошкентдан Лондонга уча олмади, дея хабар берди Uzbekistan Airports. Самолёт учиш-қўниш йўлагида шатакка олинган. Аэропорт одатдаги тартибда ишлади.

Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазони енгиллаштириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
12 декабр 2023, 11:43

Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазони енгиллаштириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонунчилик палатаси депутатлари дронларни ноқонуний олиб кирганлик ва улардан фойдаланганлик учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда. Ҳозирда бу учун фақат жиноий жавобгарлик бор.

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалари фаолиятига яна чеклов киритилди
12 декабр 2023, 11:37

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалари фаолиятига яна чеклов киритилди

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 12:00 гача қисқартирилди. Аввалроқ улар 15:00 га қадар ишлаши билдирилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг